«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳси доирасида «Челси»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу ўйинда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз ва унда бизни нималар кутаётганини биламиз. Нима қилиш кераклигини тушуниб турибмиз ва муваффақият қозониш учун бор кучимизни берамиз.«Челси» — «Реал» учрашуви Тошкент вақти билан 5 майдан 6 майга ўтар кечаси 00:00 да бошланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида якунланганди.Бу босқичга қадар фақат тинимсиз меҳнат эвазига етиб келди. Футболда мўъжизалар бўлмайди.
Ўзимиз билган ўйинни намойиш қилишимиз керак, олдинда 90 дақиқа бор. Биз Чемпионлар Лигаси ярим финалидамиз, бу ҳар куни ҳам бўлавермайди. Ўйинчилар бу учрашувга яхши тайёрланди. Бор эътиборни қаратган ҳолда яхши ўйин кўрсатиш керак. Хавотирим фақат тўп билан ишлашимизда, қолган жиҳатларда жамоа тайёр.
Рамос бу ўйинда иштирок эта оладими ёки йўқ, буни айта олмайман. У жамоа билан етиб келди, бу унинг ҳолати яхши эканини англатади. Бизнинг сардор ва етакчи жамоа билан бирга, бу энг муҳими.
Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)