Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия авиакомпанияси ҳаво кемаси носозлиги туфайли қолдирилган рейс йўловчиларини олиб кетиш учун Наманганга қўшимча самолёт жўнатди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Фото: Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Red Wings авиакомпаниясининг Наманган—Москва йўналишидаги чартер авиарейси жорий йил 3 май куни соат 19:50 да амалга оширилиши режалаштирган эди. Аммо ҳаво кемасининг техник носозлиги туфайли ушбу парвоз қолдирилди.

Ушбу самолёт бортида жами 223 нафар йўловчи бўлган.

Наманган халқаро аэропорти матбуот котиби Ситора Абдуғаниеванинг айтишича, мазкур рейс йўловчилари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитлар билан таъминланган.

Москвадан зудлик билан жўнатилган мутахассислар самолёт носозлигини ўз вақтида бартараф эта олмади. Шундан сўнг авиакомпания Наманган халқаро аэропортига қўшимча ҳаво кемаси юборишга қарор қилди.

Фото: Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Фото: Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Бугун, 5 май куни соат 03:52 да Red Wings авиакомпаниясининг А-321 самолёти Намангандан Москвага парвоз қилди.

Ҳозирда авиакомпаниянинг Наманганда қолган самолётидаги носозликларни синчиклаб кўздан кечириш ва ҳолатни ўнглаш учун Россиядан қўшимча мутахассислар келиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади