Ўзбекистонда 3 май куни 30-35 даража, жанубда 37-38 даража бўлган асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё»

4 май, сешанба куни осмонни булутлар қоплайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

5 май, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши бошланади. 5 майда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 6 майда республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

4—6 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.

7 май, жума куни момақалдироқ билан ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди ва кечаси 12-17 даражани, кундузи 25-30 даражани ташкил этади.