Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Миланнинг «Интер» клуби Италия А Серияси 2020/21 йилги мавсуми чемпионига айланди.

Фото: Twitter/@Inter

Фото: Twitter/@Inter

«Аталанта» 34-тур доирасидаги ўйинда «Сассуоло» билан дуранг ўйнагач (1:1), чемпионлик пойгасидаги имкониятларни йўқотди.

Шу тариқа Антонио Конте жамоаси мусобақа тугашига тўрт тур қолганда чемпионлик масаласини ҳал қилди.

Айни вақтда «Интер»да 82 очко бор. «Аталанта» ва «Милан» эса 69 тадан очкога эга.

«Интер» 2009/10 йилги мавсумдан кейин илк бор А Серия чемпионлигини қўлга киритди. Бу жамоа учун 19-скудетто бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар