Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Мирзаев Саъдулла Деҳқонович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Саъдулла Деҳқонович шу давргача Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистри.

Иш фаолиятини Нурота туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси сифатида бошлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи, молиячи.

Бундан аввал Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга янги ўринбосар, Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаевга биринчи ўринбосар  ҳамда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар