Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер Лигаси 33-тури доирасида «Ньюкасл»га қарши кечган баҳсда (1:1) гол уришга муваффақ бўлди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бу мисрлик футболчи учун АПЛ жорий мавсумидаги 20-гол бўлди. Салоҳ тўпурарлар пойгасида фақат Ҳарри Кейндан (21 та гол) ортда қолмоқда.

Салоҳ Премьер Лиганинг учта мавсумида 20 та ва ундан ортиқ гол уришга эришган «Ливерпуль» тарихидаги илк футболчи бўлди. 2017/18 йилги мавсумда 28 ёшли футболчи 32 та гол урган бўлса, 2018/19 йилги мавсумда бу натижа 22 тага тенг бўлганди. 2019/20 йилги мавсумда Салоҳ 19 та гол урганди.

Бунга қадар «Ливерпуль»даги энг яхши натижа Робби Фаулер ва Луис Суаресга тегишли бўлиб, улар АПЛнинг иккита мавсумида 20+ гол урган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди