Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилояти Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний равишда балиқ овлаган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими ҳамда Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Х.Н. овлаш тақиқланган майда ҳажмли 2637 бош қизил қанот, 40 бош оқсла, 5 бош товонбалиқ ва 1 бош зоғора балиғини ов ҳудудида қонунга зид равишда овлаб, Nexia русумли автомашинасида олиб кетаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳаракати билан Х.Н. ҳайвонот дунёсига 76,2 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Бундан аввал Бухорода жайрон овлаган қашқадарёлик фуқарога суд ҳукми ўқилгани, Жиззахда электр қармоқда балиқ овлаб, ҳайвонот дунёсига 10 миллион сўм зарар етказган шахсларга чора кўрилгани ҳамда Бухорода ноқонуний равишда ёввойи қуён овлаган браконьерлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар