Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашувлар, замонавий хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича ташаббус ва талаб ўта юқори эканлигини қайд этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Янги иш ўринлари энг кам харажат ва тез муддатда хизматлар ва сервис соҳаларида ташкил этилади. Жойлардаги аҳоли даромадларининг реал ўсишини ҳам аввало хизматлар ривожидан яққол кўриш мумкин. Шунинг учун ушбу соҳага иқтисодиётнинг асосий «драйвер»ларидан бири деб, қарашимиз керак.

Тадбиркорлар билан учрашувлар, уларнинг мурожаатлари хизматлар соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича ташаббус ва талаб ўта юқорилигини кўрсатмоқда.

Шу боис Жамшид Қўчқоров ўзига бириктирилган Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари, Сардор Умурзоқов – Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Хоразм, Сурхондарёда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, ҳар бир маҳалла, туман ва шаҳарда хизматлар ҳажмини 3-5 бараварга ошириш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаб, ижросини ташкил этиши ва назоратга олиши зарур», – деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, Миллий банк қошида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилади ва барча вилоятлардаги филиалларида унинг бўлимлари очилади.

«Миллий банк раиси ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, хизматларни кенгайтириш, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, илғор тажрибалар ва намунавий лойиҳаларни жорий этиш бўйича янги методологияни яратишга масъул этиб белгиланади. Бунинг учун Миллий банк қошида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилади ва барча вилоятлардаги филиалларида унинг бўлимлари очилади.

Ушбу марказда Алишер Мирсоатов, вазирликлар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, янги методология асосида лойиҳа ташаббускорларига намунавий тайёр бизнес лойиҳаларини тақдим этиш билан бирга, уларни касбга ўқитишдан бизнесини йўлга қўйишгача бўлган ‘комплекс хизматлар’ кўрсатишни ташкил этиши лозим», – деди давлат раҳбари.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасига масъулиятсизлик қилган 27 нафар раҳбар лавозимидан олиниб, 54 нафарига интизомий жазо берилганини ҳамда пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 35 триллион сўмлик кўмак берилгани ҳақида маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар