«Реал» президенти ва Европа Суперлигаси раҳбари Флорентино Перес янги мусобақа иштирокчилари ўзлари қатнашаётган мусобақалардан чиқариб юборилмаслигига ишончи комил эканини айтди.

Фото: Getty Images

«Реал» ва Суперлиганинг бошқа иштирокчи клублари Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида чиқариб юборилмайди. Бундай бўлмайди, бизни қонун ҳимоя қилади. «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам Европа Лигасидан четлатилмайди. Шунингдек, юқоридаги жамоалар ўз миллий чемпионатидан ҳам четлатилмайди. 100 фоиз. Буни сизга ишонтириб айтаман.

УЕФА футболчиларга ўз терма жамоаларида тўп суришни тақиқлайди? Хавотир олманг, бундай бўлмайди. Футболчилар Суперлигада қатнашгани учун терма жамоадаги фаолиятига тақиқ қўйилмайди.

Флорентино Перес, «Реал» ва Европа Суперлигаси президенти

18 апрель куни Европанинг 12 клуби янги мусобақа — Европа Суперлигасининг ташкил этилганини эълон қилди. Кейинчалик УЕФА президенти ушбу мусобақада иштирок этган барча Европа ва халқаро майдондаги ўйинлардан четлатилиши ҳақида айтганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!