Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 19 апрель, душанба куни бокс бўйича Губернатор Кубоги—2021 мусобақаси старт олди.

Фото: МОҚ

Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистонлик боксчи Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) рингга кўтарилди. Унга ҳиндистонлик Муҳаммед Ҳассамуддин рақиб бўлди.

Жанг тўлиқ Ўзбекистонлик боксчининг устунлигида кечди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Мирзахалиловнинг ғалабасини қайд этди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!