Футбол бўйича Италия А Сериясининг 31-турида «Интер» 18 апрель, якшанба куни «Наполи» майдонига сафар қилди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Неаполда ўтган баҳсда жамоалар муроса йўлини танлади. Биринчи бўлимда мезбонлар Самир Ҳандановичнинг ўз дарвозасига урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида эса «Интер» бунга Кристиан Эриксеннинг голи билан жавоб қайтарди. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Ушбу дурангдан кейин Милан клуби 75 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Наполи» эса (60) 5-ўринда бормоқда.

Фото: Twitter / «Дарё»

«Рома» «Торино» майдонида меҳмон бўлиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Римликлар 31-турдан кейин 54 очко билан 7-ўринда бормоқда. Ҳисобида 30 очко бўлган «Торино» эса 15-поғонадан жой олган.

«Торино» — «Рома» ўйинида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.

А Серия

31-тур баҳси

18 апрель, якшанба

«Наполи» — «Интер» 1:1

Голлар: 1:0 – 36, автогол Ҳанданович, 1:1 – 55 Эриксен.

«Наполи»: Мерет, Манолас, Кулибали, ди Лоренцо, Мариу Руй, Демме, Зелиньски (Элмаз, 88), Инсинье, Фабиан Руис (Бакаёко, 90), Политано (Ҳюсай, 90), Осимҳен (Мертенс, 74).

«Интер»: Ҳанданович, Дармиан (Перишич, 69), Бастони, де Врей, Ҳакими, Брозович, Эриксен (Гальярдини, 84), Барелла, Шкриньяр, Мартинес (Санчес, 75), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Кулибали (38), Дармиан (63), Демме (80), Политано (87), Мертенс (88).

«Торино» – «Рома» 3:1

Голлар: 0:1 – 3 Майораль, 1:1 – 57 Санабрия, 2:1 – 71 Заза, 3:1 – 90 Ринкон.