Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 апрель куни Алишер Навоий номидаги киносаройда Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Орзулар қанотида» янги мюзикл комедиянинг катта премьераси бўлиб ўтади.

Ёрқин ижролар, кулгили вазиятлар билан позитив кайфият бағишловчи қизиқарли воқеалар, қаҳрамонларнинг ўзгача ижроси, севимли мусиқа — буларнинг барчаси «Орзулар қанотида» кинокартинасида мужассам.

Ҳар бир инсон ҳаётда ўз орзулари қанотида яшайди, ўзи босиб ўтган ҳаёт йўлини фақат рангли орзулар билан тасаввур қилади. Режиссёр Эргаш Мўминов ўзининг «Орзулар қанотида» номли янги мусиқий комедиясини шу мавзуларга бағишлаган.

Фильмнинг барча воқеалари тушда содир бўлади. Бош қаҳрамон, профессор Олимов корхонага келиб, ходимларни 10 ёшга ёшартирмоқчилигини айтади. Унинг бу кашфиётига барча рози бўлади. Ходимлар хаёлан 10 йил орқага қайтади, профессор уларни зимдан кузатади ва кўплаб хулосалар қилади. Сўнг одамларни ёшартириш ниятидан қайтади. Фильм охирида туш кўраётган Шукур (Фарҳод Абдуллаев) чўчиб, уйғониб кетади ва ҳаммаси тушдаги рўё эканига амин бўлади.

Фильмдаги жозибали куй-қўшиқлар иштирокидаги қизғин воқеалар, шокка тушиб қолган ходим Шукур аканинг онг ости оламида юз беради. Орадан бироз вақт ўтгач, эски уйлар бузилиб, янги шаҳар бунёд бўлади. Эскича қолоқ фикрлар ўрнини илм-маърифат эгаллайди.

Фильмда таниқли актёрлар — Муҳаммадсоли Юсупов, Зуҳра Ашурова, Фарҳод Абдуллаев, Бегзод Ҳамраев, Толиб Мўминов, Феруза Собитова, Севара Солиева, Хуршида Арабшоева, Умид Ҳамдамов роллар ижро этган. Сценарий муаллифлари Нурилло Аббосхон ва Ринат Галиев, постановкачи оператор Аваз Тиллаев.

Кино ихлосмандлари, ОАВ вакиллари — барчани катта премьерага таклиф этамиз.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)