Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Собиқ рафиқаси томонидан унга куч ишлатганликда айблаб, қамоққа олиш талаб қилинаётган Ўзжан Дениз билан боғлиқ суд жараёнида янги ҳодисалар юз берди.

Фото: Hurriyet

Фото: Hurriyet

Ўз мурожаатида Фейза Актан собиқ эри уни бир эмас, бир неча марта урганини таъкидлаган. Ўзжан унга нафақат тан жароҳати етказиш, балки озодликдан маҳрум қилиш, ҳақорат ва пўписа билан психологик зарар етказгани ҳам маълум қилинган.

Актан Дениз унга турмуши давомида хиёнат қилгани, кетмоқчи бўлганида эса хонага қамаб ўлим билан таҳдид қилганини таъкидлаган. Жароҳат етказишда айбланган Ўзжанга 6 ойдан 1 йилу 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш талаби билан даъво очилган. Истанбул жиноят судидаги биринчи инстанциядан кейин Фейза ва Ўзжан бир-бирига қарши даъво очган. Фейза ўз аризасида собиқ турмуш ўртоғига бир эмас кўп марта қасддан зарар етказгани учун жазо берилишини сўраган. У эри томонидан ҳомиладорлик пайтида уйга қамаб қўйилгани, 2018 йилда Гочекдаги дам олиш вақтида онасининг кўз ўнгида калтакланганини маълум қилган.

Шунингдек, у сўнгги марта 2019 йил Германияда опасининг ёнида қўл кўтарган. Шундан кейин Фейза маҳаллий полицияга мурожаат қилган. Фейзанинг даъвосидаги айбловларнинг исботи йўқлигини рўкач қилиб кўрсатган актёр эса ишнинг тугатилиши ва уни оқлашларини талаб қилган.

Аввалроқ Ўзжан Денизнинг собиқ рафиқасини ўлдиришга уринганликда айблангани унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар