Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги далалардан бирида газ ёнаётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан ФВВ ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, ўрганиш ишлари натижасида Булоқбоши тумани «Чақар» МФЙ ҳудудидаги дала майдонида 7 ой олдин янги нефть қудуғи топилгани маълум бўлган. Ҳозирги кунга келиб, ушбу қудуқдан нефть олиб бўлинган ва у ерда тегишли хизматларнинг назорати остида режа асосида синов жараёнлари олиб борилмоқда.

Хусусан, мазкур жараёнда ерости қудуғидан чиқаётган турли чиқиндилар, сув аралаш газ миқдори текширилиб, соф табиий газ олиш ишлари давом этмоқда.

Ушбу газ қудуғи далада, аҳоли яшаш пунктидан 3 километр узоқликда жойлашгани, ҳолат тегишли идоралар томонидан тўлиқ назоратга олингани қайд этилган.

Аввалроқ Сирдарё ва Жиззах чегарасида кучли гумбурлаш овози эшитилгани, газ қувури портлагани тахмин қилинаётгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик кучли гумбурлаш овози газ қувурининг ёрилиши оқибатида юзага келгани маълум қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар