«‘Обод қишлоқ’ ва ‘Обод маҳалла’ дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қарорга мувофиқ, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги қишлоқлар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:
- олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги;
- Халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга йўл, коммуникация тармоғи ва ижтимоий соҳа бўйича йўлланган мурожаатлар сони;
- аҳоли ва тадбиркорларда ўз ҳудудини ободонлаштириш ташаббусининг мавжудлиги;
- «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи», «Туризм овули» мақомига эга эканлиги.
Дастурлар доирасида, жумладан:
- 10 114,4 километр ички йўллар қурилади ва таъмирланади.
- 765 километр пиёда йўлаклари қурилади.
- 615 та боғча, 1 030 та мактаб, 376 та тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилади.
- 710 та маҳалла биноси, 114 та маҳалла гузари, 27 та маданият марказлари қурилади ва таъмирланади.
- 345 та автобекатлар қурилиб, таъмирланади, 104 та янги жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилади.
- 1 867 та спорт майдончаси, 490 та болалар майдончаси, 43,5 км узунликдаги велосипед йўлаклари барпо этилади.
- 45 376 та якка тартибдаги уй-жойлар, 1 323 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланади, шунингдек, 6 500 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилади.