• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада 8 йил илгари ёпилган «Риштон—Сўх» йўли очилиши ўзбек-қирғиз халқлари қувончига сабаб бўлди (фото)

    Фарғона вилоятининг Риштон туманидан Қирғизистон ҳудуди орқали Сўхга борувчи йўлнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда тадбирда қатнашган «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Риштон» ва «Тул» чегара божхона постлари барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналар ҳаракати учун тўлиқ очилган.

    Фото: «Дарё»

    Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Боткен вилояти губернатори Омурбек Сувоналиев ва икки мамлакатнинг бир қатор расмий шахслари иштирок этди.

    Фото: «Дарё»

    Маросимда сўз олган расмийлар томонидан давлат раҳбарларининг ташаббуслари ва амалий саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида алоқалар кенгайиб бораётгани, чегараолди ҳудудларнинг ҳамкорлиги ҳам янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланиб, президентларга чин қалбдан миннатдорлик билдирилди.

    Фото: «Дарё»

    «Икки қўшни мамлакат аҳолиси азалдан қариндош-уруғ, қуда-анда, дўст-биродар бўлиб, жуда ҳам аҳилликда яшаб келган. Бугунги тарихий сана ҳам мана шу азалий қардошлик алоқаларимизнинг яна бир тантанаси, десак тўғри бўлади. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани орқали Риштондан Сўхга бориладиган йўлнинг очилиш масаласи қарийб ўн йилдан бери икки томон халқларининг орзуси бўлиб келган эди. Албатта, бу ҳам ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Кўп йиллар бунга ҳаракат қилинган. Икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси натижасида бу йўл очиляпти. Икки давлат президентларининг 11—12 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар натижасини тез ва қисқа муддатда гувоҳи бўлиб турибмиз.

    Фото: «Дарё»

    Бу йўлнинг очилиши нафақат қариндош-уруғчилик, дўстлигимиз ривожланишига, балки иқтисодий алоқаларимиз мустаҳкамланишига ҳам асос бўлади. Қирғизистон Фарғона вилоятининг энг яқин савдо ҳамкори ҳисобланади. Ўтган йили икки томонлама савдо айланмаси 118 миллион бўлган бўлса, бу йил 200 миллион долларга етказишга келишганмиз. Икки йил ичида қўшма корхоналар сонини икки баробарга оширишни режалаштирганмиз. Худо хоҳласа, Фарғона, Боткен вилоятларини ўзбек–қирғиз муносабатларида энг намунали ҳудудга айлантирамиз», — деди вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров.

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, 2013 йил январь ойида содир бўлган воқеалар оқибатида Фарғона вилоятининг Сўх туманига олиб борувчи Риштон йўли ёпилиб, «Водил» пости ягона қатнов йўли ҳисобланарди.

    Фото: «Дарё»

    Сўх тумани аҳолиси 8 йилдан ортиқ вақт давомида вилоят марказига келиш учун соатлаб вақт сарфлаб, «Водил» божхона чегара пости орқали қатнаган.

    Фото: «Дарё»

    Риштон—Сўх ҳудудларни боғловчи қисқа йўл ҳисобланади. 35 километрлик бу йўл ёпиқлиги сабаб сўхликлар вилоят марказига бориш учун 125 километр йўлни босиб ўтишига тўғри келаётганди. Йўлнинг очилиши натижасида Фарғонага олиб борувчи йўл қарийб 90 километрга қисқарди.

    Фото: «Дарё»

    80 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Сўх анклав ҳудуд ҳисобланиб, туманга фақат Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти орқали борилади.

    Фото: «Дарё»

    2019 йилнинг 30 августида ҳам Риштон—Сўх йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтганди, аммо икки кун ўтиб йўл яна ёпилгани маълум қилинганди. Кейинчалик Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов йўлнинг ёпилиши Евросиё иқтисодий иттифоқи талаблари билан боғлиқ эканлигини тушунтирганди.

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, қўшни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11—12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф билан келди. Кейинроқ 24—25 март кунлари Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қирғиз ҳукумати делегацияси ҳам Тошкентда бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу ташриф якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларни хатловдан ўтказишга келишиб олган.

    Фото: «Дарё»

    «Йўлнинг очилиши туманимизда катта тантана, хурсандчиликка сабаб бўлди. Бу кунларни неча йиллардан бери орзу қилардик. Мана бугун биз орзу қилган кунлар келди. Сўх туманининг Тул қишлоғида қариндошларимиз бор. Уларни кўрмаганимизга ҳам узоқ йиллар бўлиб кетди. Ярим соатлик йўлга кунлар давомида айланиб боришга мажбур эдик. Бугун йўлимиз очилса, мана шу қийинчиликлар ортда қолади. Худо хоҳласа, қариндошлар билан кўришиш насиб этади. Ўзбеклар ва қирғизлар минг йиллик дўст. Улар қуда-анда бўлиб кетган. Меҳмондўст халқмиз. Энди уларникига меҳмонга борамиз. Улар келишса, биз ҳам очиқ чеҳра билан кутиб оламиз», — деди Риштон тумани «Қошқарон» маҳалласида яшовчи Мақсуда Эргашева.

    Мақсуда Эргашева.

    Мақсуда Эргашева.
    Фото: «Дарё»

    Хурсанали Тошматов.

    Хурсанали Тошматов.
    Фото: «Дарё»

    «Йўл очилганидан битта мен эмас, ҳамма хурсанд, ҳамма рози. Бугун биз учун катта байрам бўлди. Сабаби йўл ёпилиб, 8-9 йилдан бери бу томонларга ўтганимиз йўқ. Дўстлар, биродарлар бир-биримизни кўролмай қолгандик. Илгари бир кунда ўн мартадан ўтардик. Қардошларимизнинг тўйларида меҳмон бўлардик. Бир-биримизнинг бозорларимизга бориб, савдо қилардик. Йўлнинг очилиши тадбиркорлар учун ҳам кўп қулайликлар беради. Қариндошларимиз, қудаларимиз, жиянларимиз бор. Насиб қилса, уларникига бориб, меҳмон бўламиз», — деди Риштон тумани Оқтомир қишлоғида яшовчи Хурсанали Тошматов.

    03.04.2021, 22:51   Изоҳ (0)   54433
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади

    03.04.2021, 22:32

    Наманганда сомса тайёрлаш учун олиб кетилаётган 200 кг истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди (видео)

    03.04.2021, 22:14

    Тошкентда тўлов терминалларини ўмариб кетганлар 5 йилга қамалди

    03.04.2021, 21:33

    «Муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлинг». ССВ аҳолини сохта табиблардан огоҳлантирди

    03.04.2021, 20:42

    Ўзбекистонда нега болалар COVID-19’га қарши эмланмаяпти?

    03.04.2021, 19:33

    Ўзбекистонда энди наркотик моддалар рекламаси ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин

    03.04.2021, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.