«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига доирасида 3 апрель куни «Эйбар»га қарши кечган ўйинда (2:0) гол уришга муваффақ бўлди.
Франциялик футболчи «Реал» сафида Испания чемпионатидаги голлари сонини 187 тага етказиб олди ва бу борада Сантильянинг натижасини янгилади.
Бензема «Реал»нинг Ла Лигадаги тўпурарлари умумий рўйхатида 4-ўринга кўтарилди. Фақат Альфредо ди Стефано (216), Рауль (228) ва Криштиану Роналду (311) ундан кўпроқ гол урган.
Шунингдек, Карим барча мусобақалар доирасида кетма-кет 7-ўйинда гол урди. Аввалроқ футболчи «Хетафе», «Валенсия», «Атлетико», «Элче», «Аталанта» ва «Сельта» дарвозасини ишғол қилганди. Бензема «Реал» сафида илк бор кетма-кет 7 та ўйинда гол урди.
33 ёшли футболчи Primeра жорий мавсумида 25 ўйин ўтказиб, 18 гол ва олтита голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!