Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Таниқли блогер Гусейн Гасановга тегишли қизил Mercedes-Benz Gelandewagen ўғирлаб кетилди ва ёқиб юборилди. Бу ҳақда Гасанов ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган, деб ёзади So Many Horses нашри.

Фото: So Many Horses

Фото: So Many Horses

Аввалига Гасанов кимдир автомобилини ўғирлаб кетганини эълон қилган, кейинроқ эса блогерга номаълум рақамдан қўнғироқ қилган шахс ундан 5 миллион рубль миқдорида пул талаб қилган. Гусейн келишувга рози бўлмаганини Instagram’га ёзган ва обуначиларидан ёрдам сўраган. Шундан сўнг машина ўғриси блогерга машинанинг устига бензин сепаётгани ва Gelandewagen’ни ёқиб юбориши тасвирланган видеони жўнатган. Жиноятчи шу билан бирга, йўлтанламас қаерда жойлашгани кўрсатилган геоманзилни ҳам юборган.

Фото: So Many Horses

Фото: So Many Horses
Блогер бу ҳазил бўлишига умид қилган, бироқ ўз автомобилининг созлигига ишонч қилиш учун белгиланган манзил бўйича ўрмонга борган. Кўрсатилган жойга етиб келган Гасанов узоқдан қизил автомобиль ёнаётганини кўрган. Блогер машинаси олдига югуриб бориб, бир неча қадам қолганида тўхтаб қолган: «Ахир бу ‘Гелик’ эмас-ку!».

Фото: So Many Horses

Фото: So Many Horses

Маълум бўлишича, Гасановнинг дўсти — автоблогер Дима Гордей у билан ҳазиллашмоқчи бўлган. Қизил Gelandewagen ўрнига қизил рангли оддий «УАЗ-469Б» ёқиб юборилган. Иккала блогернинг ҳам таъкидлашича, маълум бир масофадан қаралганида автомобиллар ростан ҳам бир-бирига жуда ўхшаш — квадрат кузов ва юмалоқ фаралар. Пранк маълум бўлгач, Гусейн омборга, ўзининг йўлтанламаси ёнига олиб борилган. Гасанов Гордейга ўзига хос сюрприз тайёрлашга ваъда берган.

Фото: So Many Horses

Фото: So Many Horses

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрида россиялик блогер ўзининг Mercedes’ини ёқиб юбориб, уни видеога олганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар