Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Norma.

Фото: «Дарё» / Умид Нормуродов

Фото: «Дарё» / Умид Нормуродов

Қарор Қашқадарё вилоятининг туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, вилоятдаги муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга қаратилган.

Ҳужжатда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни ажратиш белгиланган.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларда сарфланади:

  • туризм салоҳиятига эга ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тартибга келтириш;
  • туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш ишларини олиб бориш ва ободонлаштириш;
  • оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш;
  • туризм зоналарининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш, туризм кўчаларини ташкил этиш;
  • моддий маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш;
  • махсус пиёдалар ва велосипед йўлакларини яратиш;
  • туризм тарғиботи ишларини ташкиллаштириш;
  • Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежини таъмирлаш.
Шунингдек қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:
  • Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва йўналишлари;
  • субсидия ажратиш тартиби ва шартлари;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботни шакллантириш ва назорат ўрнатиш.
Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 9 февралдаги  «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2 мартдан кучга кирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди