Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ФВВ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18—20 март кунлари кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Вазирлик матбуот хизматининг қайд этишича, шамол тезлиги 17-22 метр/секунддан 23-28 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан вазирлик фуқароларга кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни, автомобиль эгаларига машиналарини дарахтлардан узоқроққа қўйишни тавсия этган.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Сирдарёнинг икки туманида кузатилган кучли шамол оқибатида айрим бинолар том қисми қулаб тушган, бир қатор маҳаллалар электр энергиясидан вақтинча узилганди.

«Ўзгидромет» ҳам ҳафтанинг иккинчи ярмида шамол тезлиги кучайиб, айрим жойларда кучли ёмғир ёғишини маълум қилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Аҳолига газ етказиб беришни ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги заправкалар иши вақтинча тўхтатилди
Маҳаллий
«Энергетика тарифлари эркинлашишининг самарасини аҳоли икки ойда сезишни бошлайди» — Шерзод Хўжаев
Маданият
Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)