Modera Towers кўп функцияли турар жой мажмуаси дастлабки тўлов 30 фоизли бўлган, 24 ойгача муддатли тўлов режасини тақдим этади. Тўлов тўлиқ амалга оширилганда 20 фоиз чегирма берилади.
Энди Modera Towers’да хонадонни дастлабки тўлови 30 фоиз бўлган, 24 ойгача муддатли тўлов режаси асосида сотиб олишингиз мумкин. Шунингдек, муддатли тўловни расмийлаштирганда дастлабки тўлов миқдорига қараб қўшимча чегирмалар мавжуд. Агар тўлов тўлиқ амалга оширилса, харидорларга 20 фоизли чегирма берилади. Ушбу акциялар барча хонадонлар учун амал қилади.
Мажмуадаги ҳаёт болали оилалар учун ҳам, катта шаҳар ритмида яшовчи ёшлар учун ҳам жозибали. Комплекс аҳолиси фаровон ҳаёт ва дам олиш учун зарур бўлган кўплаб қулайликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу эса аҳоли вақтини тежашга имкон беради.
Аҳоли учун қуйидагилар мавжуд бўлади:
- 30 метр баландликдаги стилобат билан жиҳозланган очиқ ҳовли;
- болалар майдончаси;
- коворкинг ва дам олиш зонаси;
- фитнесс зали, иккита сузиш ҳавзаси, спа-зонаси, ресторан ва кинотеатр;
- бошқарув компанияси;
- биринчи қаватдаги савдо майдончаси;
- бизнес марказ;
- ҳар бир хонадондан шаҳарнинг панорамали кўринишлари.
Modera Towers мажмуасида барча хонадонлар якуний пардозлашдан олдинги ҳолатда сотилади ва бу ҳам харидор учун идеал вариант. Бунга қуйидагилар киради:
- сувоқ;
- шпатлевка;
- гипсокартонли шифтлар;
- ички тўсиқлар;
- кириш эшиги;
- панорамик ойналар.
Якуний пардозлашдан олдинги ҳолатдаги хонадонни сотиб олиб, харидор ўз кучини, вақтини ва ресурсларини тежайди. Якуний пардозлашдан олдинги ҳолатни амалга ошириб, қурувчи энг кўп вақт талаб қиладиган таъмирлаш жараёнларини ўз зиммасига олади ва дизайн лойиҳасини давом эттириш учун уйнинг бўлажак эгасига тоза жой қолдиради. Бу шуни англатадики, сиз декорация бўйича минимал ишни бажариб, фақат уй-жой дизайни билан шуғулланишингиз керак бўлади, холос.
Муддатли тўлов режасининг шартлари ва қўшимча акциялар ҳақида батафсил маълумот олиш учун бизнинг савдо офисимизга ташриф буюринг ёки қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: (+998 94) 000 77 77
Савдо офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 10:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Instagram: https://instagram.com/moderato...
Facebook: https://www.facebook.com/moder...
Telegram канал: https://t.me/moderatowers
Реклама ҳуқуқи асосида.