АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 28 февраль тонгида UFC Vegas 20 мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий жанги оғир вазн тоифаси вакиллари Сирил Гейн ва Жаирзиньо Розенстрайк ўртасида кечди. Унда франциялик Сирил Гейн якуний ҳисоб бўйича ғалаба қозонди.
Асосий кард натижалари билан танишинг:
- Сирил Гейн (8-0) Жаирзиньо Розенстрайкдан (11-2) очколар эвазига устун келди — 50-45, 50-45, 50-45;
- Магомед Анкалаев (15-1) ҳакамлар қарорига кўра Никита Криловни (27-8) таслим этди — 29-28, 29-28, 29-28;
- Монтана де ла Роза (11-6-1) ва Майра Сильва (7-1-1) дурангга имзо чекишди — 28-27, 28-28, 28-28;
- Педро Муньос (19-5) рақиби Жимми Риверани (23-5) мағлубиятга учратди — 30-27, 30-27, 29-28;
- Алекс Касерес (18-12) ҳакамлар қарорига кўра Кевин Крумдан (21-13) устун келди — 30-26, 20-26, 20-27;
- Жастин Якоби (14-5) рақиби Максим Гришинни (31-9-1) мағлуб этди — 29-28, 29-28, 29-28;
- Ронни Лауренс (7-1) рақиби Винс Сахерони (7-4) нокаутга учратди;
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)