Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Xiaomi технологик гиганти электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Компания буни стратегик ечим сифатида кўриб чиқяпти, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

Манбаларнинг маълум қилишича, лойиҳа ҳозирда бошланғич босқичда бўлиб, дизайн, техник тавсиф каби жиҳатлари ҳали тасдиқланмаган. Ушбу масаладан хабардор инсоннинг сўзларига кўра, лойиҳани тўғридан-тўғри Xiaomi асосчиси ва бош директори Лей Цзюнь бошқармоқда. Компания ушбу миш-мишларга изоҳ беришдан бош тортган.

Лей Цзюнь 2013 йилда икки маротаба АҚШга амалга оширган ташрифи давомида Tesla бош директори Илон Маск билан учрашган эди. Ўтган йиллар давомида унинг ушбу соҳага бўлган қизиқишлари мустаҳкамланиб борди. Xiaomi шундоқ ҳам кўплаб ассортиментлари фонида «ақлли» электромобиллар бозорига киришга қарор қилган. Таҳлилчиларнинг тахминича, Хитой гиганти яқин йилларда сезиларли даражада ривожланади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ёзида Xiaomi компанияси ўз автомобилини тақдим этаётгани тўғрисида миш-мишлар тарқалган ва ҳатто янги маҳсулотнинг тизерини ҳам эълон қилганди. Кейинроқ бу тўлақонли машина эмас, балки Suzuki Jimny моделининг 1:16 масштабда кичрайтирилган ўйинчоқ модели бўлиб чиқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар