Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ливерпуль» Премьер Лига 25-тури доирасида кечган 20 февраль кунги ўйинда «Эвертон»га ютқазиб қўйди (0:2).

Фото: Goal

Фото: Goal

Юрген Клопп қўл остидаги жамоанинг АПЛ 2020/21 йилги мавсумида уй ўйинларидаги мағлубиятли серияси тўрттага етди. Аввалроқ жамоа «Бёрнли» (0:1), «Брайтон» (0:1) ва «Манчестер Сити»га (1:4) мағлуб бўлганди.

Бу «Ливерпуль» учун Англия чемпионати тарихидаги 1923 йилдан кейинги энг ёмон серия бўлди.

«Ливерпуль» умумий ҳисобда «Энфилд»да олти ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Сўнгги бор жамоа 16 декабрда «Тоттенҳэм»га қарши ўйинни (2:1) ғалаба билан тугатганди.

Қайд этиш жоиз, «Ливерпуль» Премьер Лигадаги мазкур мағлубиятли серияга қадар ўз уйида кетма-кет 63 ўйинда ютқазмаган ва 1980 йилги шахсий рекордини такрорлаганди.

«Қизиллар» кейинги уй ўйинини 4 март куни «Челси»га қарши ўтказади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар