Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 22-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 20 февраль, шанба куни бўлиб ўтди.
Пешқадам «Бавария» «Айнтрахт» майдонига сафар қилди. Учрашувнинг 12-дақиқасида мезбон жамоа футболчиси Даичи Камада тезкор гол киритишга муваффақ бўлди. 31-дақиқада Амин Юнес ўзининг чиройли голи билан ҳисобни оширди. Мюнхен клубининг ягона голига 53-дақиқада Роберт Левандовски муаллифлик қилди.
Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари мағлуб бўлишига қарамай 49 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. «Айнтрахт» 42 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда қайд этилган.
«Боруссия М» ўз уйида «Майнц»ни қабул қилди. Беллашувнинг 10-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Карим Онсиво ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб, Ларс Штиндль мувозанатни тиклади. Учрашувнинг 86-дақиқасида Кевин Стюгер томонидан киритилган гол «Майнц»га ғалаба олиб келди.
Шу тариқа «Боруссия М» 22 турда 33 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда. Ғалаба қозонган «Майнц» 17 очко билан 17-ўринда қолди.
Бундеслига
22-тур баҳслари
20 февраль, шанба
«Айнтрахт»—«Бавария» 2:1
Голлар: 1:0 – 12 Камада, 2:0 – 31 Юнес, 2:1 – 53 Левандовски.
«Айнтрахт»: Трапп, Туре, Ҳинтереггер, Ндика, Тута, Хасебе, Костич, Роде (Илзанкер, 68), Камада (Субер, 90), Юнес (Баркок, 74), Йович (Ахе, 68).
«Бавария»: Нойер, Зюле, Боатенг, Алаба, Дэвис, Киммих, Рока (Горетцка, 46), Шупо-Мотинг (Мусиала, 82), Левандовски, Коман (Люка Эрнандес, 82), Сане (Хави Мартинес, 90).
Огоҳлантириш: Роде (56).
«Боруссия М»—«Майнц» 1:2
Голлар: 0:1 – 10 Онисиво, 1:1 – 26 Штиндль, 1:2 – 86 Кевин Стюгер.
«Фрайбург»—«Унион» 0:1
Гол: 0:1 – Промел.
«Кёльн»—«Штутгарт» 0:1
Гол: 0:1 – 49 Калайжич.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)