Россия Бош прокуратураси мулкка қарши жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган 10 нафар Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратурасига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Ўзбекистон экстрадиция қилинганлар орасида алдов йўли билан пул маблағларини ўзлаштирганликда, жабрланувчига 27 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказганликда айбланаётган А.Т. исмли фуқаро ҳам бор.
Шунингдек, қўлга олинганлардан яна бири Т.С. исмли шахс бўлиб, у 2018 йил май ойидан июнь ойигача Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида ишга жойлашишда кўмаклашиш баҳонасида 19 нафар фуқаронинг маблағларини эгаллаб олганликда ва уларга 500 дан 1000 долларгача моддий зарар етказганликда айбланмоқда.
Шунингдек, Россия Бош прокуратураси Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Б.М.ни экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўровини қаноатлантирган. У такроран хавфли жиноят содир этганлиги сабабли 2018 йил 5 майидан 24 июнигача бўлган даврда Фарғона ҳудудида алдов йўли билан 1450 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириб олганликда айбдор деб топилган.
«Ушбу фуқаролар турли вақтларда Россия ҳудудида ҳибсга олинган. Ўзбекистон Бош прокуратураси уларни экстрадиция қилиш тўғрисида тегишли сўровлар тайёрлаган», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: