Президентнинг тегишли фармонига кўра, Дилшод Муталибович Кенжаев Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Шу муносабат билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Дилшод Кенжаев 2015 йилдан 2017 йил июлига қадар халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаган, кейинчалик Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармасига раҳбар этиб тайинланган. У 2017 йил 18 октябрь куни яна қайта халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланган.
Аввалроқ Собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазири Қарши давлат университетига ректор, Олимхон Рустамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари ҳамда Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.