Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисаси, бир қанча киномукофотлар совриндори Нургул Яшилчой ҳаётидаги фожиали воқеа билан бўлишди.

Фото: Milliyet

Фото: Milliyet

У Acun Ilicali Exxen рақамли платформасида эфирга узатиладиган «Астрологик пароллар» дастурининг меҳмони бўлган. Машҳур астрологлар Ханде Казанова ва Динчер Гунер билан суҳбатлашган Нургул онаси ҳаётдан эрта кўз юмганини маълум қилган. У 1998 йилда онасидан айрилганидан кейин оила аъзолари билан бирга ҳалигача ўзига кела олмаслигини айтиб, кўз ёшларини тия олмаган.

Актриса онасининг ҳам отасининг ҳам бошқа оиласи бор бўлгани, шунга қарамай, Болуда бир-бирини севиб қолгани ва Измирга келиб янги ҳаёт қуришганини маълум қилган. Бундан ташқари, улар отаси ва онасининг оиласи билан кўришмагани, ўзларига етарли кичик оиласи бўлганини айтиб ўтган. Аслида шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни ошкора қилишни истамайдиган актрисанинг бўлишган ҳикояси мухлислар учун кутилмаган янгилик бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь
Дунё
Байден: «Путин Украинадаги урушни тугатишга қизиқиш билдирса, у билан гаплашишга тайёрман»