Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга 2020 йилда 50,4 миллион долларлик газ импорт қилинган, бу 2019 йилга нисбатан 237 марта кўпроқ. Экспорт эса қиймат жиҳатидан 4,7 баравар камайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг йиллик ташқи савдо айланмаси тўғрисидаги ҳисоботида айтилган.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

«Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, газ Туркманистондан сотиб олинган. Газ экспорти қиймати бўйича 4,7 бараварга, яъни 2,2 миллиард доллардан 478,1 миллион долларга камайди. Бу Россияга газ экспортининг тўхтатилиши, шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида Хитойга етказиб бериш ҳажмининг уч баравар камайиши туфайли юз берди. Ноябрь ойи охирида «Лукойл» Ўзбекистондаги лойиҳаларда газ қазиб олишни лойиҳалаш даражасида деярли тўлиқ тиклаганлиги маълум бўлди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 10,8 миллиард кубометрга ёки 17,8 фоизга, яъни 60,5 миллиарддан 49,7 миллиард кубометргача камайди.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Ўзбекистонда кунига 20 миллион куб метр газ тақчиллиги борлигини айтди. Давлат раҳбари газ экспорти ҳажмини камайтиришни буюрди, шу сабабли қўшимча равишда 7-8 миллион кубометр газ аҳоли эҳтиёжларига йўналтирилиши таъкидланди.

«Интерфакс»нинг маълум қилишича, 2020 йил бошидан бери Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистондан деярли ҳеч қандай табиий газ сотиб олмаган. 2020 йилнинг 6 ойи давомида компания Ўзбекистондан импорт ҳажми нолга тенг бўлгани тўғрисида хабар берган бўлса, 2020 йилнинг 9 ойи давомида эса 20 миллион кубометр ўзбек ёқилғисини сотиб олгани тўғрисида маълум қилган. 2019 йилда «Газпром» Ўзбекистондан 7,6 миллиард кубометр газ сотиб олган эди.

2021 йилги Давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 мартдан бошлаб суюлтирилган газ олиб кириш божини бекор қилиш ва электр ҳамда газ улгуржи бозорини яратиш режалаштирилган. Йирик корхоналар энергия манбаларини импорт қилиш ҳуқуқини олишлари мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистондаги 300 дан ортиқ мактаб қўлбола печлар ёрдамида иситилаётгани, Ўзбекистонда аҳоли хонадонлари ис газини эрта аниқлайдиган газоанализаторлар билан жиҳозланиши ҳамда Ўзбекистон газ-заправкалари суткасига яна 24 соатдан ишлай бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди