Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ЭпиВакКорона» коронавирус вакцинасининг иммунологик самарадорлиги 100 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда «Роспотребнадзор»га таяниб, «Интерфакс» хабар қилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Вакцинанинг самарадорлиги унинг иммунологик ва профилактика самарадорлигидан иборат. Клиник синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари натижаларига кўра «ЭпиВакКорона» вакцинасининг иммунологик самарадорлиги 100 фоизни ташкил қилди.

Таъкидланишича, «ЭпиВакКорона» вакцинасини клиник синовларининг биринчи ва иккинчи босқичлари июль–сентябрь ойларида ўтказилган. Иккинчи босқичда 86 киши иштирок этган. Улардан 43 нафари вакцинани, яна 43 нафари плацебони олган. Вакцинани қабул қилган барча кўнгиллилар ўзларини яхши ҳис қилган, фақат икки нафар иштирокчида инъекция жойида икки кун давомида оғриқ пайдо бўлган.

Ноябрь ойида 60 ёшдан ошган 150 кўнгилли ва 18 ёшдан ошган 3000 кўнгилли иштирокида маркетингдан кейинги эмлашни ўрганиш босқичи бошланган. «Роспотребнадзор»нинг қайд этишича, вакцина қабул қилган одамларда ножўя реакциялар кузатилмаган.

Синовларнинг натижалари январь ойининг охирига қадар эълон қилиниши керак. Ҳозирга қадар илмий адабиётларда биронта «ЭпиВакКорона» тадқиқотлари натижаси нашр этилмаган.

Маълумот учун, «ЭпиВакКорона» коронавирусга қарши Россиянинг иккинчи вакцинаси. У октябрь ойида Россияда рўйхатдан ўтган.

Биринчи вакцина август ойида рўйхатдан ўтган Москвадаги Гамалея марказидан «Спутник V» вакцинаси эди. Унинг умумий самарадорлиги 91,4 фоизга баҳоланган.

Айни пайтда «ЭпиВакКорона» вакцинаси фуқаролар учун кам миқдорда чиқарилди. Унинг кенг кўламли ишлаб чиқарилиши февраль ойида бошланиши мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди