ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттинода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда парижликлар матбуот хизмати маълум қилди.
48 ёшли мутахассис изоляцияга олинган ва тиббий йўриқнома бўйича бир неча кун карантинда бўлади.
ПСЖни 16 январь кунги «Анже»га қарши ўйинда аргентиналик мутахассиснинг ёрдамчилари Хесус Перес ва Мигел Д’Агостино бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, Почеттино январь ойининг бошида ПСЖ бош мураббийига айланди. У жамоада Томас Тухелнинг ўрнини эгаллади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)