Американинг Флорида штатида 200 дан ортиқ идеал ҳолатдаги маслкарлар сотувга қўйилди. Автомобиллар халқ тилида «Маслкарлар шаҳри» деб аталувчи ихтисослаштирилган музейда сақланмоқда, деб ёзади Motor.

Фото: Mecum Ауcтион

Ноёб коллекция эгаси бўлган Рик Треворги ўзининг биринчи маслкарини 14 ёшида сотиб олган. Ўшандан кейин у машина олиб-сотиш билан шуғулланишга ўтган. Турли машиналари сони юзга яқинлашганида у ўз орзусини амалга оширишга қарор қилган ва Muscle Car City автомобиллар музейини очган.

Айни вақтда 1,8 минг квадрат метр ҳудудда 200 дан ортиқ турли маслкарлар сақланмоқда. Рик Тревоги коллекциясининг асосини General Motors концерни автомобиллари ташкил этади, улар орасида турли авлодларга тегишли 80 га яқин Chevrolet Corvette бор, жумладан, 1967 йилда ишлаб чиқарилган 20 та моделдан тортиб, 500 километрдан камроқ йўл босган янги C8’гача. Бундан ташқари, бир нечта классик Chevelle, Camaro, шунингдек, El Camino, 442 ва GTO модификацияларини харид қилиш мумкин бўлади.

Аукцион 22—23 январь кунлари бўлиб ўтади. Савдолар вақтида намойиш этилган барча маслкарларни алоҳида харид қилиш мумкин бўлади. Автомобиллар нархи ҳозирча ошкор этилмаган, бироқ ҳар бир коллекциянинг ноёб экани инобатга олинадиган бўлса, улар орасида арзонлари бўлиши даргумон.