Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қозоғистон ҳукумати COVID-19 туфайли киритилган чекловларни кучайтиришга қарор қилди. Тегишли қарор Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин раҳбарлигидаги идоралараро комиссия йиғилишида қабул қилинди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

2021 йилнинг январь—февраль ойларида ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) ва грипп билан касалланиш ҳолатлари ортиши фонида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши хавфи мавжуд. Шу сабабли қуйидагилар қабул қилинди:

  • 2020 йил 25 декабрдан 2021 йил 5 январгача томоша, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни, жумладан, Янги йил эрталиклари ва байрам базмларини ўтказиш тақиқланади;
  • «Тенгиз» конида эпидемиологик вазият барқарорлашмагунча чекловлар кучайтирилади;
  • чакана савдода коронавирусга қарши дори воситаларининг нархини ўртача 24 фоизга пасайтириш бўйича чоралар кўрилади.
Шу билан бирга таълим сифатини таъминлаш мақсадида Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги таклифи ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олиб, ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб битирувчи синфлар учун (9, 11, 12-синфлар) санитар-эпидемик талабларга риоя қилган ҳолда комбинациялашган ўқиш (70 фоиз фанлар анъанавий равишда, 30 фоизи масофадан ўқитилади) жорий қилинади.

Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ҳудуддаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб зарур чекловларни қабул қилиш буюрилган.

Бундан ташқари, жамоат жойлари, мактаблар ва болалар боғчаларининг сифатли санитар ишлов берилиши зарурлигига ва эмлаш пунктларини вакцинацияга ҳозирлашга эътибор қаратилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар