• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз ҳозир ‘минус’дамиз...» «Улар» лойиҳаси муаллифи Лазиз Ҳамидов билан суҳбат

    Биз охирги йилларда ўз аудиториясига эга бўлган блогер ва журналист, YouTube’да «Улар» кўрсатувини яратган ва олиб бораётган Лазиз Ҳамидов билан суҳбат уюштирдик. Суҳбат давомида лойиҳадан «манфаатдорлар», Юрий Дудга тақлид, дизайн студиясига кимларни ишга олиши, пул ва бошқа мавзуларда гаплашдик.

    Суҳбатдош ҳақида маълумот

    2010 йилда журналистикани тамомлаган. Лекин 2015 йилдан бу соҳани бутунлай ташлаб, график дизайн билан шуғуллана бошлаган. Ҳозир «Mavrid.uz» дизайн студиясини ҳамда YouTube’да «Улар» лойиҳасини юритади.

    Лазиз Ҳамидов.

    Лазиз Ҳамидов.
    «Улар»дан кадр

    «Улар» ҳақида

    – Келинг, суҳбатни «Улар» лойиҳасидан бошлаймиз. Лойиҳа контенти долзарб ва ижтимоийлиги билан мухлислар эътиборига тушди. Билишим бўйича, мухлисларни бир савол қизиқтириб келяпти: Муҳрим Аъзамхўжаев билан бўлган интервью нега YouTube’га қўйилмади?

    – Бу мен учун жудаям оғриқли савол; унга жавоб беришни истамаган бўлардим, чунки ўзим ҳам ҳалигача бунинг сабабларини аниқ тушуниб етганим йўқ.

    – «Просмотрлар сони кам, бу аҳволда YouTube’дан ҳеч қанча пул ололмайман» мазмунидаги гапларни «Улар»нинг сонида айтасиз. Лойиҳа моддий манфаатни кўзлаб очилганми? Бундай бўлмаса, унинг мақсади нима?

    – Ўзи лойиҳа ғояси 2017 йилда туғилган. Билсангиз керак, кўрсатувимизнинг аналоги бор. Яъни россиялик журналист Юрий Дуд 2017 йилда ўзининг «Вдуд» номли проектини йўлга қўйганидан сўнг мен ҳам шунга ўхшаш лойиҳа очишни хоҳлаганман. Лекин ўша вақтда бунга тажрибам ва имкониятим етмасди. Охирги икки йил давомида тайёргарлик кўриб, интервьюларни ўрганиш билан шуғулландим. Билмадим, 500 га яқин интервью кўрган бўлсам керак.

    Моддий манфаатга келадиган бўлсак, тўғри, бошида ижтимоий-сиёсий мавзуда яхши лойиҳа қилсам, қанақадир реклама, ҳомийлар бўлади деб ўйлаганман, албатта. Дейлик, бир сонга битта-иккита яхши реклама тушса, бемалол харажатни қоплаб, ўзимизга ҳам фойда бўлиши мумкин деган фикр бор эди. Орада реклама бўлди ҳам, лекин  ҳозир барибир минусдамиз. Лойиҳа ҳеч қандай фойда келтирмайди, YouTube монитизациясини-ку, ўйламасак ҳам бўлади. Орада янги интервью вақти ҳам чўзилиб кетди.

    Бошида ҳафтасига битта интервью тайёрлаганмиз. Ҳозир бир ойда битта, чунки бу иқтисодий фойда келтирмайди. Бундан ташқари, тайёргарлик учун кўп вақт сарфлайман, ҳар бир меҳмоннинг ижтимоий тармоқдаги статусини ўрганиб чиқаман. Асосий ишим график дизайн бўлгани учун лойиҳага кўп вақт ажратолмай қолганман.

    «Улар»да Умид Ғафуров билан суҳбат.

    «Улар»да Умид Ғафуров билан суҳбат.
    Видеодан кадр

    Лойиҳани бошлаганимдан афсусланмайман, чунки «Улар» қайсидир маънода мени янги даражага олиб чиқди. Кичкинагина аудиториямиз бор, мухлисларимиз бор, шунинг ўзи кўнгил хотиржамлигини бериб турибди. Ҳозир бу лойиҳа фойда келтирмаётган бўлса-да, балки келажакда келтириб қолар.

    Лойиҳадан кимлардир манфаатдорми, пул келтирмасаям, қанақадир восита сифатида олиб бориляптими деган маънода савол бераётган бўлсангиз, йўқ! Бу шунчаки ўз қарашларимиз асосида қурилган проект. Ҳозирча харажатни ўзимиз қоплашга тайёрмиз, чунки яхши маҳсулот қилганмиз деб ҳисоблаймиз.

    – Демак, сизни «Юрий Дудга тақлид қилади» деган гаплар рост экан-да.

    – Биринчидан, мен «Юрий Дудга тақлид қиляпсан» деган гапни деярли учратмаганман. Битта-иккита комментарий шу мазмунда бўлиб туради.

    Тақлидга келадиган бўлсак. Кимдир шундай дейдиган бўлса, бунга умуман салбий қарамайман. Лойиҳани яратишга мени Дуд илҳомлантирган. Бунинг ёмон тарафини кўрмаяпман. Масалан, «Вечерний Ургант» бор, бизда MTV Show бор, Night Show бор, буларнинг ҳаммаси бир йўналиш, бир-биридан андаза олади. Бу табиий ҳолат. Яхши лойиҳа қилаётган бўлсангиз ва у мухлисларга ёқаётган бўлса, қилавериш керак.

    Иккинчидан, шу масалада бир кишига Twitter’да ёзгандим: хўп, тақлид қилибман, менинг салоҳиятим ҳозирча шунга етади, ундан ортиғини беролмайман. Кимдир Дуддан яхшироқ интервью қила олса, омадини берсин, бундан хурсанд бўламан. Лекин менинг кучим етадигани ҳозирча шу. Мен учун тақлид қилиш ҳеч нарса қилмасликдан яхшироқ. Асосий аудиториямиз ҳам буни тушуниб турибди. Шунинг учун шахсан менга ҳеч ким ҳеч нарса демаган. Деган тақдирдаям, «ҳа қилганман, бу зўр-ку», деб жавоб берардим.

    Лазиз Ҳамидовнинг «Блогерлар билан мулоқот»даги чиқиши.

    Лазиз Ҳамидовнинг «Блогерлар билан мулоқот»даги чиқиши.
    Фото: Facebook

    – Яқинда телевидениеда блогерларнинг чиқиши узиб қўйилган воқеага сиз Instagram орқали «ҳар хил муаммоларга вақт сарфламайлик, келинглар, яхшиси топадиган нонимиз ҳақида ўйлайлик» мазмунида муносабат билдирдингиз. Ваҳоланки, «Улар»да асосан ижтимоий муаммолар ҳақида суҳбат бўлади. Гапларингиз ва лойиҳа мазмунидаги қарама-қаршиликни қандай изоҳлайсиз?

    – Бу гапим билан жамоат назорати масаласида блогерларга мурожаат қилганман. Яъни цензура ҳисобига жамоатчилик назоратини шакллантириб нима қиламиз, ундан кўра ўз касбимиз билан банд бўлайлик, деб киноя қилдим. Аксарият блогерларнинг ўз асосий соҳаси бор. Улар касбидан ортиб, ижтимоий муаммолардан қайғуради. Мен уларга қарата тинчгина ўз соҳамиз билан шуғулланайлик дедим. Чунки ўшандаги узиб қўйилиш, кейинчалик АОКАнинг нашрларга огоҳлантириш хати юбориши мен учун ғалати. Ўзи нима хоҳлаётганимизни, қаёққа қараб кетаётганимизни билмаётгандекмиз.

    Масалан, яқинда бир қоида чиқди: машинангиздаги видеокамера ёрдамида бошқа машина қоида бузаётганини тасвирга олиб юборсангиз, ўша одамга жарима хати келади. Ўзим ҳам икки марта жарима тўлаганман. Бу – жамоатчилик назорати. Ҳокимият ҳам халқдан оладиган пулдан манфаатдор. Лекин жамоатчилик назорати ўша ҳокимият қатламининг ножўя иши ёки хулқи ҳақида гапирса, бу мумкинмас экан. Демак, ҳокимиятга маъқул бўлган жамоатчилик  назорати бўлиши кераг-у, номаъқули бўлмаслиги керакми? Нима деган гап бу? Ўзи бизга бундай назорат керакми, йўқми, аниқлаб олишимиз лозим. Керак бўлса, ҳамма қатламда ишласин, бўлмаса ҳеч бирида ишламасин. Мен радикал ёки бировнинг шахсиятига тегадиган фикр билдирмайман. Шунчаки, хоҳлардимки, жамият ҳам, ҳокимият ҳам тўғри ишласа, ҳамма ўзидаги масъулиятни виждонан ҳис қилса. Бизнинг лойиҳамиз ҳам одамларнинг шахсий қарашларини олиб чиқишдан иборат.

    Журналистикадан дизайнгача

    – «Улар» орқали танийдиган кўпчилик мухлисларингиз дизайн соҳасидаги фаолиятингиздан бехабар бўлса керак. Журналистикани ташлаб, дизайнга қўл уришингиз сабаби нимада?

    – Университетни тамомлаганимдан кейин бир неча нашрда ишлаганман. Аввалига журналистика қўлимдан келадиган касбдек туюлган. Лекин 2015 йилга бориб шунақа ҳолатга келдимки, иқтисодий муаммоларимни бу касб билан ҳал қилолмай қолдим. Вилоятдан келганим ҳисобига ижарада туришим, қолаверса, оила қуришим керак эди. Буларнинг ҳаммасига пул керак эди. Журналистика бу имкониятни менга беролмади. Шу боис уни ташлаб, ҳозирги касбим – компьютер графикасига бутунлай ўтиб кетдим. 2015 йилдаги ҳаётим жудаям оғир давр бўлган. Янги йўналишни бошлаганимда яқин 1–1,5 йилда умуман фойда кўрмаслигимни, қарз ва қийинчилик ҳисобига яшашим мумкинлигини билардим. Қийин бўлса-да, компьютер графикасини нолдан ўргандим ва  ҳаётим секин-аста изига туша бошлади. 2019 йилда барча иқтисодий муаммоларимни ҳал қилдим. Шундан кейин бу соҳада ўзимга етарлича ишонч пайдо бўлди. Ҳозирда шахсий студиям, ўз жамоам бор. Менга иш берувчи компанияларда етакчи дизайнерман.

    Лазиз Ҳамидов Design Club учрашувида.

    Лазиз Ҳамидов Design Club учрашувида.
    Фото: Facebook

    – Кўпчилик ёш дизайнерлар айниқса Design Club’даги чиқишингиздан сўнг жамоангизда ишлашга қизиқиб қолди. Жамоага қандай инсонларни қабул қиласиз?

    – Жамоада 15 га яқин бола бор. Шулардан беш-олтитаси ўз ишининг устаси, қолганлари ўрганувчилар. Қўлимдан келганча уларга ўргатяпман, баъзиларида ўхшаяпти, баъзиларида йўқ. Кўрамиз, вазиятга қараб кимлар биландир хайрлашишга, бошқаларни ишга олишга тўғри келади. Иш давомида ҳар бир болага алоҳида энергия сарфлаб ўргатаман ва уларга нимадир бера олганимдан мамнун бўламан. Салоҳияти юқори болалар келиб иш ўрганса, бундан хурсанд бўламан. Лекин ҳеч нарсадан хабари йўқ, соҳани ҳеч бўлмаса сиртдан ўрганиб чиқмаган болаларни ҳозир олмаяпмиз, чунки бундай ўринлар тўлиб бўлган.

    «Окей, пул ҳақида гаплашамиз»

    – Беш йил олдин Twitter’да «яхши яшашим учун 6 миллион етарли» дегансиз. Яқинда эса «камтарона ҳаётимга 80 миллион ойлик даромад керак» мазмунида твит қолдирдингиз. Айтинг-чи, беш йилда нималар шунчалик ўзгарди ва «камтарона» ҳаётингизга бунча пул нимага керак?

    – Бошида айтганимдек, беш йил олдин журналистикани ташлаб кетганман, чунки ундан оладиган 1,1 миллион сўм бирламчи эҳтиёжларимни қондиришга етмаган. Беш йил ўтиб, менинг талабларим ҳам ўзгарди. Дизайн билан шуғуллана бошлаганимда кунига 18 соат, ҳатто дам олиш ва байрам кунлари ҳам ишлардим, фақат ухлаш учун уйга келиб кетардим. 1,5–2 йиллик ҳаётим шундай ўтди ва бу соғлигимга таъсир қилди. Шу тариқа харажат кўпайиб кетди. Тўғри, ҳозир даромадим бир неча баравар юқори, лекин шундаям етмаяпти-да. Студия қилиб болаларни жалб қилдик, компьютерлар олдик. Эрталабдан кечгача ҳар хил мижозлар билан кўришаман. Буларнинг ҳаммаси ойлик харажатимни ошириб юборди. Шуларни ҳисобга олиб, ойлик даромадим 80 миллионга етса, бирламчи ва иккиламчи харажатимни қондириб, йилда бир саёҳатга ҳам чиқа оларканман деб ўйлайман.

    – Лазиз Ҳамидовнинг ойлик даромади 80 миллионга яқинми?

    – Йўқ, ҳозирча даромадим бу сумманинг ярмини ташкил қилади. Болаларга кўп айтаман: компьютер графикаси сизни миллионер қилиб юбормайди, лекин яхши яшашингизни таъминлаб беради.

    – Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон шароитида бир оиланинг хотиржам ва ўзига тўқ яшаши учун қанча даромад етарли?

    – Умумий гапирадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида эр-хотин бирга ишлаб, 7 миллион атрофида пул топадиган бўлса, бирламчи эҳтиёжларни қондириб яшаса бўлади. Лекин вилоятларда бу масала қийинроқ. Ишсизлик юқори, ойлик кам. Кўп оилага 1 миллион сўм ҳам даромад кирмайди.

    Менимча, вилоятларда бир оила, уй-жойи бўлса, фарзандлари ёш бўлса, 3 миллион сўмга яшай олади. Лекин яна шу гап: 3 миллион сўмни топиш ҳам муаммо.

    «Дарё» мактаби тингловчиси Сурайё Мажидова суҳбатлашди.

    20.12.2020, 20:18   Изоҳ (0)   22496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 21 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    20.12.2020, 19:38

    «UzAuto моторс»га ишга жойлаштираман деб, одамларни чув туширган собиқ бандлик ва адвокатлик бюроси ходимларига суд ҳукми ўқилди

    20.12.2020, 19:18

    ДХХ Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда қабул қилишни таклиф этди

    20.12.2020, 17:32

    «Тошкент ҳудудидан бирорта ер Тошкент вилоятига ўтиб кетмайди» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

    20.12.2020, 16:19

    Наманган вилояти ҳокими: Четда юрган мигрантларга «келинглар» деб қуруқ даъват қилиш ниятимиз йўқ

    20.12.2020, 12:50

    Гулистондаги чорраҳада рақсга тушган тиктокчи йигитлар жаримага тортилиб, 4 суткага қамалди

    20.12.2020, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10

    “Мактаб қуриш ҳокимият учун бошоғриқ” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    Ўзбекистон | 12 июл, 00:34

    “Бўлган ишни ортга қайтариб бўлмайди” — Улуғбек Рашитов

    Спорт | 11 июл, 23:36

    Трамп: Россияга “нимадир бўлади”

    Дунё | 11 июл, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.