Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликс Ла Лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Фото: Ла Лига

Фото: Ла Лига

Португалиялик футболчи ноябрь ойида учта ўйин ўтказиб, иккита гол муаллифига айланди. Икки гол ҳам «Кадис»га қарши ўйинда (4:0) қайд этилган.

Таъкидлаш жоиз, Ла Лига 31 октябрь куни бўлиб ўтган «Осасуна»га қарши баҳсни (3:1) ҳам ноябрь ойи учун ҳисоблаган. Унда Феликс иккита гол ва битта голли узатма амалга оширганди.

Португалиялик футболчи сўровномада Хауме Domeнек («Валенсия»), Микель Ойарсабаль («Реал Сосьедад»), Юсуф ан-Несири («Севилья»), Эдгар Бадиа («Элче») ва Маркос Андре («Вальядолид») каби ўйинчиларни ортда қолдирган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди