Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) 5 декабрь, шанба куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Фото: Instagram/@rccboxing

Фото: Instagram/@rccboxing

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Фазлиддинга арманистонлик Манук Диланян (11-4, 4 КО) рақиблик қилади.

Диланян беш йилдан буён проф боксда фаолият юритади. У ўзининг вазн тоифасида Арманистоннинг учинчи рақамли боксчиси ҳисобланади. Бунга қадар WBC ва WBA камарлари учун кечган жангларда иштирок этган.

Ғоибназаров сўнгги бор 2019 йилнинг декабрь ойида жанг ўтказган ва унда украиналик Владислав Барановни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Ушбу жангни Ўзбекистон телеканаллари жонли эфирда олиб бермайди. Жангни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин — Жонли эфир. Фазлиддин—Манук қатнашадиган жанг мусобақаси Ўзбекистон вақти билан 17:30 да бошланиши режалаштирилган.

Шунингдек, жангни Россиянинг «Боец» телеканали жонли эфирда намойиш этиши кутилмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди