Таллин (Эстония) ҳайвонот боғидаги шимпанзе вольердаги ойналар ва полни ўзи артиб қўйди. Тозалаш ишлари тасвирланган видео билан ҳайвонот боғи ходими ўзининг Facebook’даги саҳифасида бўлишган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Кадр: YouTube

«Ходимимиз вольерни тозалашни унутибди. Кейин нима содир бўлганига ишонмайсиз… Кўриб турганингиздек, шимпанзе билан ўхшаш жиҳатларимиз жуда кўп», — дейилади видео остига қолдирилган изоҳда.

Ролик кадрларида шимпанзе чўтка билан полни юваётганини, ундан сўнг ойнани артгани отланганини кўриш мумкин.