Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Наманганда аҳоли 2022 йилга қадар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинади. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Алишер Абдулҳодиев маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

Алишер Абдулҳодиев.

Алишер Абдулҳодиев.
Фото: «Дарё»

Абдулҳодиевга кўра, вилоятда 800 та автобусга эҳтиёж бор, ҳозирда йўналишларга чиқарилаётган автобуслар сони эса 400 га яқин.

— Наманган шаҳри жамоат транспорти билан қамраб олинган, бу ердан туман марказларига автобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилган. Эндиги мақсад туман марказларини қишлоқлар билан боғлаш, — дейди у.

Транспорт бошқармаси бошлиғининг таъкидлашича, Наманганда 130 та автобус ва 220 та микроавтобус харид қилиш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган. Ушбу транспорт воситаларини 2021 йил биринчи чорагига қадар олиб келиш режалаштирилмоқда.

Ҳозир бу борада банклар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар