Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиши Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлишига қараганда кўпроқ мунозараларга сабаб бўлмоқда, шу сабабли бу масала очиқлигича қолмоқда. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда 17 ноябрь куни Вашингтон Атлантика кенгашида сўзга чиққан Ўзбекистон Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев маълум қилди.

Фото: Америка овози / YouTube

Фото: Америка овози / YouTube

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан АҚШда бўлиб турибди, ташриф 22 ноябргача давом этади.

«ЖСТга аъзо бўлиш Ўзбекистон учун энг устувор вазифадир ва биз ушбу ташкилотга қўшилишга тайёргарлик қилишда кўрсатаётган улкан ёрдами учун АҚШдан миннатдормиз.  Ўтган ҳафта Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва АҚШ савдо вазири Уилбур Росс (видеоконференция шаклида) жуда муваффақиятли музокаралар ўтказди. Биз АҚШнинг қўллаб-қувватлашига яна бир бор амин бўлдик», — деган Содиқ Сафоев.

Сенатнинг биринчи вице-спикери мамлакатнинг бир қатор экспертлари ЖСТга аъзо бўлиш «корхоналарнинг глобал рақобатга дош бера олиш қобилиятига путур етказади» деган хавотирда эканлигини тан олди. «Аҳолининг аксарияти (қўшилишни қўллаб-қувватлайди), ҳукумат ва парламентда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича консенсус (маслаҳатлашиш жараёнида келишилган) мавжуд», — дея қўшимча қилди у.

ЕОИИ ҳақида гапирар экан, Содиқ Сафоев бу борада жамиятда кўплаб қарама-қаршиликлар мавжудлигини таъкидлади. «Қўшилиш ёки қўшилмаслик тўғрисида кўплаб саволлар мавжуд, аммо Евросиё иттифоқига аъзоликни кўриб чиқишда учта асосий омил бор. Биринчидан, республиканинг миллионлаб фуқаролари Европа иттифоқи мамлакатларида ишлайди. Бу бизнинг фуқароларимиз, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга пул топиш учун яхши имкониятлар яратиш биз учун жуда муҳимдир», — деди у.«Иккинчидан, география. Бизнинг асосий бозорларимиз учун янги транспорт йўналишлари керак. Ушбу ташкилотнинг бир қисми сифатида биз имтиёзлар тизимига кирамиз, бу экспорт ва импорт учун транспорт харажатларини камайтиради. Учинчидан, Ўзбекистон экспортининг асосий йўналиши — Евросиё иттифоқига аъзо давлатлардир», — дея сўзларини давом этди Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентда ЕОИИга кириш имкониятларини баҳолаш учун махсус гуруҳ тузилган. «Келинг, бу ташқи савдо сиёсатининг мустақиллигини пасайтирадими ёки йўқми, у бошқа мамлакатларнинг тажрибали шериклари олдида биздаги кичик ва ўрта бизнес мавқейига путур етказадими, шуни кўриб чиқсак. Бу борада ҳукумат ва парламент қарор қабул қилади. Бу ҳали ҳам очиқ масала», — деди Содиқ Сафоев.

Май ойида Сенат кўпчилик овоз билан Ўзбекистоннинг кузатувчи давлат сифатида Европа иттифоқи билан ҳамкорлигини маъқуллади. 71 сенатор «қўшиламан», 16 нафари «қарши» овоз берди, 4 киши эса бетараф қолди.

Июль ойида, деярли 15 йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг йиғилишларини давом эттирди. 2019 йилда Ўзбекистон томони ЖСТга мамлакатнинг ушбу ташкилотга қўшилиши тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ташқи савдо режими тўғрисидаги янгиланган меморандумни тақдим этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар