Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва собиқ депутат Кабул Дусов ўртасидаги суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 16 ноябрь куни Халқ таълими вазирлигининг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди.

Қарорга кўра, энди Кабул Дусов ижтимоий тармоқларда ХТВга нисбатан айтган гаплари учун раддия бериши ва узр сўраши лозим.

Кабул Дусов ва унинг адвокатлари қабул қилинган қарордан норози эканлиги ва апелляция шикояти киритишларини маълум қилди.

Кабул Дусов ижтимоий тармоқда видеочиқиш қилиб, Халқ таълими вазирлиги тизимини танқид қилган, ўз сўзларида тизим мутасаддиларига нисбатан 10-15 марта «хоин» сўзини ишлатган. ХТВ ўз навбатида буни ташкилотнинг ишчанлик обрўсига путур етказиш, деб баҳолаб, раддия бериш ва узр сўраш талаби билан судга даъво аризаси киритган.

Аввалроқ халқ таълими вазири мазкур ҳолат бўйича ўз фикрини билдириб, «Уни инсон сифатида мен ҳам судга беришим мумкин эди», — деганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар