• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Озарбайжонга ҳарбийларни юбориш ҳақидаги лойиҳа Туркия парламентига киритилди

    Туркия парламентига Озарбайжонга ҳарбийларни юбориш ҳақидаги буйруқ лойиҳаси киритилди, дея хабар бермоқда «РБК».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ҳужжат матнида айтилишича, мамлакатга ҳарбийларни жўнатиш Озарбайжоннинг илтимосида ҳамда Россия билан Тоғли Қорабоғда тинчликка риоя қилиниши устидан мониторинг бўйича ҳамкорликда марказ яратиш ҳақидаги келишувда кўзда тутилган.

    «Марказда ҳарбий хизматчилар, зарурият бўлганда эса ҳарбий бўлмаган мутахассислар фаолият олиб боради. Марказ фаолияти Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш чоралари нуқтаи назаридан Жанубий Кавказда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилади, бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва ЕХҲТнинг тегишли резолюцияларида ҳам ўз аксини топган», — дейилади ҳужжатда.

    Шунингдек, таъкидланишича, Озарбайжонга туркиялик ҳарбийларни юбориш «Туркия миллий манфаатларига мувофиқ келади».

    Тинчликпарварлик марказининг қаерда жойлашишини Озарбайжон ҳал қилади, ҳарбийларнинг сони, уларнинг миссияси доираси ва у ерда бўлиб туриш муддатини эса Туркия президенти маъмурияти белгилайди.

    Сентябрь охиридан буён Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар давом этиб келаётган эди. Боку ва Ереван ҳарбий ҳолат эълон қилди ва бир-бирини тинч аҳоли вакилларига ҳужумларда айблади. Ўт очишлар оқибатида ҳарбий хизматчилар ҳам, тинч аҳоли ҳам қурбон бўлди.

    Россия иштирокидаги музокаралар натижасига кўра, низо томонлари ўт очишни тўхтатишга қарор қилди. 10 ноябрга ўтар кечаси Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади. Ҳужжатга кўра, Боку ва Ереван эгаллаб турган позицияларида тўхтаб, Тоғли Қорабоғ ҳудудининг бир қисми, шу жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим Шуша шаҳри Озарбайжонга ўтади. Шартларда айтилишича, Арманистон 20 ноябргача Агдам ва Калбажар туманларини, 1 декабрга қадар Лачинни Озарбайжонга қайтариши керак эди. Шунингдек, келишув минтақага Россия тинчликпарвар кучларини киритишни назарда тутади. Низони тартибга солишда бошқа мамлакатлардан тинчликпарвар кучларнинг иштирокини ўша вақтда Москва рад этган эди.

    Арманистон мудофаа вазирлиги ҳарбий адоват тугашининг сабабларини тушунтираётиб, Боку Анқарадан ҳарбий ёрдам олганини, Ереванга эса олдинги позициядагиларнинг ротациясини таъминлаш учун ҳарбийлар етишмаганини маълум қилганди. Низо чоғида Арманистон томони урушда Туркия махсус бўлинмалари қатнашганини бир неча марта айтганди.Туркиядан ёлланма қўшинлар Қорабоғга юборилгани ҳақида The Wall Street Journal ҳам Суриядаги манбаларига таяниб хабар берганди. Боку ва Анқара буни рад этганди.

    Октябрь ўрталарида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркиянинг Тоғли Қорабоғ масаласини ечишдаги иштироки низонинг тугашини тезлаштириши мумкинлигини айтганди. «Туркиясиз бу минтақада ҳеч қайси масала ҳал бўлиши мумкин эмас. Буни сўнгги йиллардаги тарих кўрсатиб берди, бу кимгадир ёқиши мумкин, кимгадир эса йўқ, лекин бу ҳақиқат», — деган эди у.

    Путин, Алиев ва Пашинян ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувни имзолаганидан кейин бир кун ўтиб, Россия ва Туркия мудофаа вазирликлари яна бир ҳужжат — Озарбайжон ҳудудида тинчликпарварлик миссияси учун қўшма мониторинг маркази ташкил қилиш ҳақидаги меморандумни имзолади, ушбу марказ битимга риоя қилиниши устидан назорат олиб боради ва «эски низони тартибга солиш учун асос» яратишга ёрдам беради, дея аниқлик киритганди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

    16.11.2020, 18:59   Изоҳ (0)   17025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пашинян ўзини Қорабоғдаги вазият учун бош жавобгар деб атади

    16.11.2020, 18:12

    Путин Майя Сандуни Молдова президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    16.11.2020, 17:58

    Россияда яна 22 778 кишида COVID-19 аниқланди. Бу суткалик касалланиш бўйича янги антирекорд

    16.11.2020, 17:35

    Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим 79 ёшида вафот этди

    16.11.2020, 15:27

    Молдовадаги сайловларнинг иккинчи турида мухолифат номзоди Майя Санду амалдаги президент Игор Додонни ортда қолдирди

    16.11.2020, 15:12

    Борис Жонсон коронавирусга чалинган бемор билан алоқада бўлгани сабаб ўзини яккалаш режимига ўтди

    16.11.2020, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.