Баҳрайнда 1970 йилдан буён ҳукумат раҳбари бўлиб ишлаган бош вазир Халифа бин Салмон ал-Халифа 84 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «РБК» Al Jazeera’га таяниб.
Хабарда айтилишича, Баҳрайн ҳукумати раҳбари ва қиролнинг амакиси бўлган Халифа бин Салмон ал-Халифа Америка шифохонасида вафот этган. Унинг ўлими сабаби келтирилмаган.
Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа мамлакатда бир ҳафталик мотам эълон қилди. Қиролликнинг вазирлик ва идоралари иши 12 ноябрдан бошлаб уч кунга тўхтатилади.
Ваҳраин News Агенcйънинг ёзишича, дафн маросими марҳумнинг жасади ўз ватанига олиб келинганидан кейин бўлиб ўтади. Дафн маросими оммавий тарзда ўтказилиши режалаштирилмаган, унда фақат айрим қариндошлар иштирок этади.
Бош вазир мамлакат тарихидаги муҳим босқичда вафот этди: Баҳрайн октябрь ойида Исроил билан расмий равишда дипломатик алоқалар ўрнатди. 18 октябрда Баҳрайн пойтахти Манамада тегишли битим имзоланди ва томонлар ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандумларни ҳам имзолади. Ушбу битимга АҚШ ҳамкорлигида эришилган.
Изоҳ (0)