Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси «Навбаҳор»нинг уч нафар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи, дея хабар қилмоқда «Championat.asia».
Дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячи Игор Голбан ва ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев мавсум якунида «шерлар» сафига қўшилиши мумкин.
Юсуповнинг наманганликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йил охирида ўз ниҳоясига етади. Голбан ва Турғунбоев эса «Навбаҳор» билан 2023 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган келишувга эга.
Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов «Навбаҳор»нинг стратегияси ўзгариши ва клуб эътиборини маҳаллий ёш футболчиларга қаратишини маълум қилганди.
Маълумот учун, Турғунбоев 2020 йилги мавсумда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва битта голли узатма амалга оширди. Игор Голбан 21 та учрашувда иштирок этиб, икки гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Дарвозабон Ўткир Юсупов эса 20 та ўйинда ҳаракат қилди ва 15 та гол ўтказиб юборди. 9 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон 1 та пенальтини қайтарди ва 2 марта голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)