Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 29 октябрь куни мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Польша элчиси Пётр Ивашкевични қабул қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Учрашувда вазир ва элчи Ўзбекистон-Польша кўп қиррали алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилган. Томонлар, хусусан, маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштиришга, хусусан, таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирган. Ҳозирда Андижонда Варшава менежмент университетининг филиалини очиш лойиҳасини амалга ошириш масаласи устида иш кетмоқда.

Учрашув якунида Абдулазиз Комилов элчининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги фаолиятига юқори баҳо берди.

Пётр Ивашкевич  2015 йилнинг декабридан Польшанинг Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

Аввалроқ Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунлагани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Сурхондарёда 3 минг долларни 33,6 млн сўмга айирбошлаган ноқонуний «валютчик» ушланди