Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда COVID-19 билан қайта касалланиш бўйича тўлиқ маълумот йўқ. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева «Шифобахшуз» Telegram каналига берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева Ўзбекистонда COVID-19 билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилаётганини маълум қилган эди. Унинг берган маълумотига кўра, COVID-19’га қарши организмда антитана ишлаб чиқарилади, аммо антитаналар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас.»Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим», — деган эди Наргиза Нуруллаева.

Коронавирусга қарши кураш штабининг яна бир бошқа аъзоси Севара Убайдуллаева COVID-19 билан қайта касалланиш бўйича тўлиқ маълумот йўқлигини айтиб ўтди.

Севара Убайдуллаева

Севара Убайдуллаева
Фото: Uzreport Тв

«Шу вақтга қадар амбулатор шароитда даволаниб чиққанлар орасида қайта касалланиш бўйича мурожаатлар учрамади. Қайта шамоллаб, хавотирга тушган беморлар ўзида коронавирус белгиларига ўхшаш белгиларни кузатган бўлиши ҳам мумкин», – дейди Севара Убайдуллаева

Мутахассиснинг алоҳида таъкидлашича, Коронавирусга қарши кураш штабига коронавирус билан қайта чалиниш бўйича маълумот киритилмаган.

«Мен ўзим аниқ бир нарса айтишим мумкин, агар полемераза (занжир реакцияси)да қайта касалланиш тасдиқланиб, қайта касалланишни рўйхатга олиш бошланса, расмий равишда рўйхат тузилади. Балки бундай маълумотлар клиникаларда йиғиб борилаётгандир. Коронавирус қайта чалиниш ҳолати полемераза бўйича тасдиқланди, бундай даражада ўтди, деган маълумот менда йўқ», — дея қўшимча қилди у.

Сентябрь охирларида Ўзбекистоннинг бош санитар инспектори ва Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси билан қайтадан касалланиш масаласида аҳоли томонидан берилаётган саволларга жавоб қайтариб, «бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»лигини айтганди.

Ўшанда Отабеков дунёда COVID-19 ёппасига ҳаммада қайтадан қайд этилиши тўғрисида биронта ҳам асосланган илмий маълумот йўқлигини таъкидлаганди.

Шунингдек, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасининг бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова ҳам август ойининг бошларида Ўзбекистонда пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганларнинг қайта касалланиш ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)