• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши шаҳри 7 кундан буён сувсиз қолмоқда. Дўконларда ичимлик сувининг литри 1000 сўмга чиқди

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри етти кундан буён сувсиз қолмоқда. Шаҳардаги савдо дўконларида сотилаётган ичимлик сувининг литри эса 1000 сўмга чиқди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, шаҳарда ичимлик суви 2020 йилнинг 21 октябрь куни соат 17:00 да ўчирилган бўлиб, 23 октябрь куни соат 09:00 да қайта уланиши ваъда берилган. Бироқ, шаҳарга 28 октябрда ҳам сув берилмаган.

    «Бир-икки кун сувсизликка чидаш мумкин. Аммо етти кун сувсиз яшаш жудаям қийин. Боз устига кўп қаватли уйларда», — дейди шаҳарнинг 6-митти туманида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари.

    Фото: «Дарё»

    «Қашқадарё сув таъминот» Қарши шаҳар бўлими бошлиғи Валишер Ҳайдаровнинг айтишича, шаҳар аҳолисининг сувсиз қолишига «1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж» хусусий корхонаси айбдор.

    «‘1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж’ хусусий корхонаси шаҳарни узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашни назарда тутувчи лойиҳани қўлга киритиб, 16,5 миллиард сўм пул олган ва 1,5 км сув қувурини таъмирлаган. Лекин қувур таъмирланганига ҳеч қанча вақт бўлмасдан, 8 та жойидан ёрилди. Оқибатда биз шаҳар аҳолисига берилаётган сувни тўхтатиб, таъмирлаш ишларини бажаришга мажбур бўлдик», — дейди Валишер Ҳайдаров.

    Валишер Ҳайдаров.

    Валишер Ҳайдаров.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қарши шаҳри ичимлик суви тизимини реконструкция қилишга 16,5 миллиард сўм ажратилган бўлиб, мазкур маблағ эвазига шаҳарнинг Пахтазор, 4, 5, 6, 7-митти туманлари узлуксиз ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган.

    «Монтаж ишлари шу йил август ойида бажарилган эди. Иш чала бўлгани боис ҳеч қанча вақт ўтмасдан яроқсиз аҳволга келди», — дейди «Қашқадарё сув таъминот» Қарши шаҳар бўлими бошлиғи Валишер Ҳайдаров.

    Фото: «Дарё»

    Масъуллар шаҳар аҳолисининг сувсизликдан қийналиб қолмаслиги учун ичимлик суви ташувчи автомобилларда сув етказиб берилаётганини таъкидлашса-да, амалда бу гаплар ёлғон бўлиб чиқмоқда. Буни вилоятда фаолият юритувчи блогерлар ҳам тасдиқламоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Инсон чироқсиз амаллаб, шам ёруғида ўтириши мумкин, газ бўлмаса, ўтин ёқиши ҳам мумкин. Аммо сувсизлик, бу жуда оғир масала. Баъзида шаҳарда яшаб туриб, катта идишларда сув ташиётганларни кўрсам, ачиниб кетаман, менимча, энг биринчи навбатда энг зарур соҳаларга эътибор қаратиш керак, сув таъминоти эса айнан мана шундай оғриқли нуқтамиз. Менимча, энг аввало, мана шу оғриқни даволаш керак. Пойтахтда ситилар ярқираб турганда вилоятдагилар Африка давлатларидагидек сув ташиб юриши ҳақиқатан йиғлатадиган ҳолат», — дейди блогер Отабек Артиков.

    Фото: «Дарё»

    «Шунча кун давомида ‘домъимизга сув берилмади. Сувсизликдан жуда қийналдик. Савдо дўконларида сувнинг бир литри 1000 сўмга чиқди. 5 литрлик ичимлик сувини 5000 сўмдан сотиб олдик», — дейди шаҳарнинг 6-митти туманида яшовчи аҳоли вакиллари.

    Светлана Кулатова исмли фуқаро эса шаҳарнинг 6-митти туманида ичимлик суви бир неча йилдан буён муаммоли эканлигини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Мурожаат қилмаган жойим қолмади, бирортаси телефонни кўтармайди. ‘Истиқлол’ маҳалласи раиси ҳам, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раси ҳам телефонини ўчириб қўйган. Қашқадарёда қачонгача сув муаммо бўлади. Биз қайси асрда яшаяпмиз ўзи», — дейди Светлана Кулатова.

    Яна бир блогер Ҳусан Комилжонов эса «Йиллар давомида Қарши шаҳридаги сув қувурларини алмаштиришга ажратилган миллиардлаб пулларнинг еб кетилиши оқибатида шаҳар аҳолиси шундай аҳволга тушиб қолди», дейди.

    Мазкур айбловларга жавоб берган «1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж» хусусий корхонаси раҳбари Зайниддин Саломов сув қувурларини янгилаш учун уларга 16,5 миллиард эмас, 15,5 миллиард маблағ берилганини, қолаверса, сув қувури 8 та жойдан эмас, 1 та жойдан ёрилиб кетганини айтиб, «Қашқадарё сув таъминот» Қарши шаҳар бўлими бошлиғи Валишер Ҳайдаровнинг гапини рад этди.

    Зайниддин Саломов.

    Зайниддин Саломов.
    Фото: «Дарё»

    «Бизга иккита жой ёрилган деб кўрсатишди. Биз қўйган ‘трубаълар эмас, эски ‘трубаълар ёрилган экан. Яна бир жойда муаммо бўлиб турибди. Ҳозирча муаммо аниқ нимада эканлиги номаълум. Усталаримиз Жиззах вилоятидан эди. Уларни чақиртириб, камчиликни бартараф этамиз. Ҳозирги камчилик синов давридаги ҳолат бўлиб, бундай ҳолат юзага келиши тайин эди. Шунга қарамасдан, биз камчиликларни тез орада бартараф этамиз», — дейди Зайниддин Саломов.

    Фото: «Дарё»

    Зайниддин Саломовнинг маълумот беришича, қурилиш ташкилоти ишни бажаргунча айтилган маблағдан бир сўм ҳам берилмаган. Иш тугатилгач маблағнинг 30 фоизи ташкилот ҳисоб рақамига ўтказилган.

    Фото: «Дарё»

    Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси вилоят ҳудудий бошқармаси масъули Лазиз Жўраевнинг аниқлик киритишича, қурилиш ташкилотига август ойида бажарган иши учун 22 октябрь куни умумий маблағнинг 30 фоизи тўлаб берилган. Қолган маблағ эса иш якунлангач берилади.

    «Дарё» сувсизликдан қийналаётган аҳоли муаммоси қандай якунланишини кузатишда давом этади.

    28.10.2020, 16:11   Изоҳ (0)   26408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Mobiuz ва Perfectum босқичма-босқич хусусийлаштирилади, Ucell эса оптималлаштирилади

    28.10.2020, 15:58

    Ўзбекистонда 1 октябрдан тўйхоналарда тўй ўтказишга рухсат берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда шу вақтгача бирор марта расмий ахборот берилмаган

    28.10.2020, 15:34

    Шавкат Мирзиёев фармони билан «Ўзавтосаноат» трансформация қилинади

    28.10.2020, 15:10

    Шарофиддин Бахриддинов «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасига раис этиб тайинланди

    28.10.2020, 14:36

    Қашқадарёдаги теримчи оила 38 кун пахта териб, 41 миллион сўм даромад қилди

    28.10.2020, 13:58

    Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган камераларнинг лицензияси тугади

    28.10.2020, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.