Лос-Анжелес аэропортининг Синди исмли собиқ ходими ўзи хизмат кўрсатган машҳур юлдузларнинг боадаб ва хушмуомалалик даражасини 10 балли шкалада баҳолади. Синди юлдузлар ҳақидаги фикрлари билан Tik Tok’да бўлишган, деб ёзади Glamour.

Фото: Showbizz 24

Кендалл 2 балл билан рўйхат охиридан ўрин олган. Синдининг сўзларига қараганда, 24 яшар модель жуда ҳам кеккайган ва ходимларга самимий муносабатда бўлмаган.

Фото: Glamour / Крис Хемсворт

Ники Минаж ҳам 2 баллга лойиқ деб топилган. Синдининг айтишича, Ники бошқалар тушмагунча самолётдан тушмаслигини айтиб, ходимлар ишига халал берган.

Фото: Glamour / Крис Эванс

Самимий муносабатда бўлган Крис Эвансга 8, Крис Хемсвортга эса 10 балл қўйилган. Хемсворт жуда ҳам хушмуомала бўлган, айрим ходимларни ўз исми билан айтиб чақирган.

Фото: Glamour / Ребел Уилсон

Женсен Эклз 7,5, унинг ҳамкасб Жаред Падалеки эса 10 балли шкаладан 12 баллга лойиқ кўрилган. Шунингдек, «Жуда ҳам ғалати ишлар» сериали актёрлари Гейтен Матараззо 10, Наталия Дайер ва Чарли Хитонга эса 9 балл қўйилган.

Фото: Glamour / Жо Жонас ва Софи Тернер

Синди Орландо Блумни хушчақчақ, Жо Жонас ва Софи Тернерни эса ажойиб одамлар деб атаган. Ребел Уилсон жуда ҳам оддий, Дакота Жонсон эса рейсни ўтказиб юборганига ҳазил билан ёндашгани учун 9 балл олган.

Фото: Glamour / Анна Феррис

Роберт Паттинсон унга бир марта кўзини қисган, Анна Феррис эса мавжуд 10 балли шкаладан ҳам юқори – 12 баллга лойиқ деб топилган. Бунга унинг Синди билан дугонасидек муносабатда бўлгани сабаб бўлган ва ходим ҳаётида бундай инсонни учратмаганини билдирган.