• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    60 ёшдан кейин ҳам чиройини сақлаб қолган машҳур аёллар (фото)

    Ҳар ким ҳам чиройини сақлаб қолган ҳолда қаришни уддалай олмайди. Аммо айрим юлдузлар буни аъло даражада амалга оширади, натижада ўзларининг аслида неча ёшда эканлигини айтишдан ҳам тортинмайди. Чунки бундан фақатгина фахрланиш мумкин. Қуйида уларнинг ёши ва чиройи ўртасидаги номутаносибликнинг гувоҳи бўлинг.

    Хелен Миррен – 75 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Актрисанинг таъкидлашича, у ҳеч қачон спорт залларига бормаган, аммо интизом борасида мақтана олади. Шунингдек, ярим асрдан буён ҳар куни 15 дақиқани машғулотлар учун ажратади.

    Мерил Стрип – 71 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Оскар мукофотига сазовор бўлган Мерил Стрип  оддий либосларда ҳам ҳамиша нафис ва назокатли кўринишга эга бўлган юлдузлардан биридир. Мерил на пластика, на парҳезни яхши кўради. Шундай бўлса ҳам, ўзига хос ва табиий гўзалликка эга.

    Софи Лорен – 86 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Рейтинг рекордчисига айланган София Лорен 86 ёшда ҳам барчани ҳайратда қолдиради. Аёлнинг ёшини бўйин ва елка қисмидаги ажинлар сотиши мумкин. Унинг ягона сири — яхши кайфият, парҳез ва соат 21:00 дан кечикмай ухлаш.

    Жейн Фонда – 82 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Жейнни буви дейиш ҳам бироз ғалати, чунки у 82 ёшида ҳам тор либосларда намоён бўлади. Бунинг барчасига фаол ҳаёт тарзи эвазига эришган.

    Катрин Денев – 76 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Катриннинг ёши нечада бўлишига қарамай, у француз гўзаллигининг тимсоли. У ҳеч қачон ёш кўринишга ҳаракат қилмайди. Айтганча, актриса умр бўйи тамаки чекишни ташламади, гўзаллик учун ҳам бу одатдан воз кечишни истамайди.

    Ирина Аллегрова – 68 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ирина парҳезга алоҳида эътибор қаратади. У фақат мева, сабзавот ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилади. Юлдуз гўштдан бутунлай воз кечган, чунки гўшт терининг қаришига сабаб бўлишини жуда яхши билади.

    Жессика Лэнг – 71 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Актриса 71 ёшга умуман ўхшамайди. Лекин унинг ўзи ҳеч қачон ёш кўринишга ҳаракат қилмайди. У кўпроқ жиддий услуб ва чиройли соч турмагига эътибор қаратади.

    София Ротару – 73 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Қўшиқчининг аллақачон вояга етган набиралари бор, ўзи эса ҳамон жозибали аёллар қаторидан жой олмоқда. Юлдуз мунтазам равишда косметологга ташриф буюради, чиройи устида олиб бориладиган парваришдан воз кечмайди.

    Лайма Вайкуле – 66 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ноодатий услуби ва овози билан ажралиб турадиган Лайма йиллар ўтса ҳам, янада чирой очиб бормоқда. Унинг айтишича, у ҳаётини аниқ режалар устига қурган. Ижод, соғлом турмуш тарзи ва спорт учун алоҳида вақт ажратади. Унинг учун ташқи кўриниш алоҳида аҳамиятга эга.

    Кармен Делль’Орефис – 89 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Америкалик юлдуз Гиннеснинг рекордлар китобига энг узоқ подиюм карьераси бўлган модель сифатида киритилган. Кармен ёшига нисбатан жуда гўзал ва нафис. У айни дамдаги кўринишидан фахрланади.

    Кристи Бринкли – 66 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Кристи қариш нима эканлигини билмайди. У 66 ёшида ҳам 40 ёшдагидек кўринмоқда. Бунинг учун модель фақатгина соғлом турмуш тарзига риоя қилади.

    Сюзан Сарандон – 74 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Сюзаннинг 74 ёшида ҳам унга ошиқ бўладиган йигитлар талайгина. Унинг ёшига мос бўлмаган кўриниши аёлни янада жозибали қилиб кўрсатмоқда.

    Жейн Сеймур – 69 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Жейн нафақага чиққан тенгдошлари орасида ҳавас қилгудек кўринишда. Барча ҳам силлиқ тери, чиройли қомат, жозибали кўриниш – умуман у каби қаришни орзу қилиши табиий.

    Жоан Коллинз – 87 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Жоан 68 йил аввал ўзининг илк дебютини ижро этган. Орадан йиллар ўтса ҳам, унинг кўриниши ўзгаришсиз қолди. Балки бунга унинг ҳаёти сабаб бўлгандир. Сабаби актриса шу ёшга қадар беш маротаба турмушга чиқди. Айни дамдаги турмуш ўртоғи ўзидан 32 ёш кичик.

    Даян Китон – 74 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Актрисанинг соғлиғида бир қанча муаммолар бўлса-да, унинг кўриниши ажойиб. 2011 йилда юлдузга тери саратони ташхиси қўйилди ва матонатли актриса уни енгишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, у L’Orealнинг элчисига ҳам айланди.

    Сигурни Уивер – 71 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Сигурни ўтаётган йиллар билан курашмайди, барчасини борича қабул қилади. Актриса учун машҳур инсонларнинг ҳаёти умуман қизиқ эмас. Ўзининг ҳаётига ҳам қизиққанлар учун бир хил жавоб қайтаради. Унинг айтишича, у оддий ҳаётда яшайди ва умри давомида бир марта турмушга чиққан.

    Шарлотта Ремплинг – 74 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Британиялик актриса ҳам ёш билан курашмайдиганлар қаторига киради, пластик операцияларни умуман ўтказмаган, шунингдек, бошқаларга гўзаллик борасида маслаҳат ҳам бермайди. Барча нарсани борича қабул қилади.

    Опра Уинфри – 66 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Телевизион оламнинг «темир хоними» Опра Уинфри аллақачон 66 ёшини қарши олган. У карьераси давомида турли хил услубни синаб кўради, дам озиб, дам семирди. Шундай бўлмасин, у ўз кўринишини сақлаб қолган мафтункор ва ақлли телебошловчи.

    Мавзуга доир:

    • Гўзаллик ҳақида шаклланган тасаввурларни ўзгартириб юборган моделлар (фото)
    • Тожсиз қироличалар: Гўзаллик танловларининг ўз мақомини қўлдан бой берган ғолибалари (фото)
    • Голливуд актрисалари кўзларни катталаштириш учун фойдаланадиган макияждаги лайфхаклар

    27.10.2020, 09:58   Изоҳ (0)   50387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: СанЖай ўзидан 15 ёш кичик актрисага уйланди, муҳокама марказидаги Дурдона Қурбонова, Шаҳзода Матчонова ҳомиладорми?

    26.10.2020, 22:43

    Қамоқ, гиёҳванд модда ва бахтсиз ҳодисалар: Машҳурлар фарзандларининг фожиали қисмати

    26.10.2020, 11:47

    Анвар Ғаниев қўшиғига Ирода Носирова суратга олган клипнинг «запрет»га учрагани ҳақда гапириб берди (видео)

    26.10.2020, 09:33

    Неслихан Атагул Бурак Ўзчивит билан яна сериалда бирга суратга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди

    25.10.2020, 11:47

    Ўзжан Дениз кўнгил қўйган машҳур турк актрисалари (фото)

    24.10.2020, 11:44

    Тишлар одамни қанчалик ўзгартириши мумкинлиги машҳур шахслар мисолида (фото)

    24.10.2020, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.