Ўзбекистонлик яккакурашчи Лилия Шокирова (8-2) Абу-Даби шаҳридаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 254 мусобақасида дебют қилди.
Лилия мусобақа асосий кардида Лорен Мёрфига (14-4) қарши жанг қилди. Иккинчи раундда америкалик яккакурашчи бўғиш усулини қўллаган ҳолда Шокировани таслим этди.
Шу тариқа Лилия UFC’даги дебютида мағлубиятга учради.
Маълумот учун, Лилия UFC мусобақалари тарихида асосий кардда жанг қилган илк ўзбекистонлик жангчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Шокированинг Мёрфига қарши жанг қилиши беллашувдан бир неча кун аввал аниқ бўлди. Мёрфининг рақибида коронавирус аниқлангач, UFC билан шартнома имзолаган Лилия унинг ўрнини эгаллаганди. Мёрфи мутлақ енгил вазн тоифаси рейтингида 4-ўринда бормоқда.
Шокирова иштирокидаги жанг ва UFC 254 мусобақасидаги барча жангларни бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола
Изоҳ (0)