• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Подагра: буйракни ишдан чиқарувчи бўғимлар касаллиги ҳақида нималарни билиш керак?

    Подагра – «китобий» касалликлардан бири бўлиб, ҳар қандай романда ушбу касалликка чалинган образ бўлиши табиий. Афсуски, ҳаётда ҳам миллионлаб кишилар ушбу касалликдан азият чекади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Зодагонлар касаллиги

    Подагра қадим замонлардан бери мавжуд касаллик. Унинг аломатлари Гиппократ томонидан тасвирланган ва касалликнинг илк таърифи XVII асрда пайдо бўлган. Ўша вақтларда подагра подшоҳлар ёки зодагонлар касаллиги деб номланган. Сабаби ушбу касаллик кўпроқ шароб ва гўшт истеъмоли, шунингдек, ортиқча вазн эгаларида ривожланади, деб ишонишган. Аммо кейинчалик ўрта аср табиблари ҳақ бўлиб чиқди.  Чунки подагра ривожланаётган давлатларга қараганда ривожланган мамлакатларда кўп сонни ташкил этади. Айниқса, спиртли ичимликлар ва гўшт хавф туғдирувчи омил ҳисобланади.

    Нима учун подагра пайдо бўлади?

    Ушбу касаллик суяк ва бўғимларда пешоб кислота тузлари тўпланиши билан боғлиқ. Шу сабабдан қўшма ҳаракатчанлик йўқолади, яллиғланиш кузатилади, тери ости тўқималарининг зарарли сиқилиши натижасида тофуслар юзага келади. Агар касаллик бошланган бўлса, тофуслар танадаги бошқа органларга сингиши, буйракда тош йиғилиши ёки юрак клапанларига тиқилиши мумкин.

    Подагранинг асосий келиб чиқиш сабаби – модда алмашинувининг бузилишидир. Ирсий мойиллик, айрим дори-дармонлар касаллик эҳтимолини ошириши мумкин. Шунингдек, сабаблардан яна бири спиртли ичимлик ва кўп миқдорда гўшт маҳсулотини истеъмол қилишдир. Танадаги пешоб кислотаси кристали қанча юқори бўлса, подагра янада тез ривожланади. Балиқ, гўшт, таркибида кўп миқдорда фруктозали маҳсулотлар, спиртли ичимликлар – буларнинг барчаси пешоб кислотаси даражасини оширади. Улар қанча кўп истеъмол қилинган сари, подагра хавфи шунчалик юқори бўлади.

    Қандай касалликлар подагра хавфни оширади?

    Юқорида айтиб ўтилганидек, организмдаги айрим касалликлар пешоб кислотаси даражасини ошириши ва шунга мос равишда подагра ривожланишини қўзғатиши мумкин. Айниқса, беморлар рационига эҳтиёт бўлиши ва пешоб кислотаси миқдорини мунтазам текшириб туриши лозим.

    • қандли диабет;
    • гипертония;
    • юрак касалликлари;
    • семириб кетиш;
    • кечиктирилган пластик операция.
    Подаграни қандай аниқлаш мумкин?

    Касалликнинг илк аломати оёқнинг бош бармоғида қаттиқ оғриқ кузатилади. Бармоқ ҳаракатчанлигини йўқотади, шишади ва қизариб кетади. Оғриқлар одатда тунда юз беради, 3-7 кунгача давом этади. Беморнинг тана ҳарорати кўтарилади. Агар касаллик ушбу босқичда даволанмаса, подагра бармоқ, тизза, билак ва тирсакларга тарқалиши мумкин.

    Касаллик қандай даволанади?

    Афсуски, подаграни тўлиқ даволашнинг иложи йўқ. Аммо замонавий тиббиётда  касалликнинг олдини олиш ва оғриқни тўхтатиш учун керакли муолажалар қилинади. Бунинг учун оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар қўлланади. Шунингдек, физиотерапия ҳам буюрилади. Касалликни даволашнинг энг яхши усули эса парҳез бўлиб қолмоқда. Масалан, қизил гўшт, спиртли ичимликлар, қўзиқорин ва дуккакли ўсимликларни рациондан чиқариш тавсия этилади. Агар тофуслар шакллана бошлаган бўлса, у ҳолда уларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкин.

    Подагра хавфини камайтириш мумкинми?

    Касалликнинг олдини олиш, айниқса, оилада подагра беморлари бўлса ёки унинг хавфини оширадиган касалликлар аниқланганда жуда муҳим. Агар инсон подагра хавфи остида бўлмаса ҳам қуйидаги қоидага риоя қилиши керак. Сабаби подагра фақат қариганда эмас, балки ёш ва соғлом инсонларда ҳам учраши мумкин.

    Кўпроқ суюқлик ичиш – сув танада пешоб кислотасини эритиши ва уни чиқариб ташлашга хизмат қилади.

    Вазнни назорат қилиш – тадқиқотчилар ортиқча вазн подагра хавфини сезиларли даражада оширадиган жиддий омиллардан бири эканлигини исботлади. Инсон қанчалик тўла бўлса, унинг танаси пешоб кислотасини шунча тез ишлаб чиқаради ва буйрак ишлаши эса секинлашади.

    Тўғри овқатланиш – пешоб кислотасини ишлаб чиқарадиган озиқ-овқат маҳсулотларини камайтириш зарур. Масалан, гўшт, соя, ловия, ясмиқ, нўхат кабилар.

    Спиртли ичимликлардан воз кечиш – умуман ушбу ичимликларни қабул қилиш мумкин эмас. Лекин айрим жуда қаттиқ боғланиб қолганлар иложи борича камайитришга ҳаракат қилиши керак.

    Мавзуга доир:

    • Буйракда тош пайдо бўлганидан дарак берувчи симптомлар
    • Буйракни ишдан чиқариши мумкин бўлган одатлар
    • Сиз эътибор бермаган, юрак етишмовчилигидан далолат берадиган 6 симптом

    20.10.2020, 09:22   Изоҳ (0)   54290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юрак қаттиқ урганда қандай йўл тутиш керак?

    19.10.2020, 19:46

    Бош оғриғини дорисиз қолдиришнинг самарали усуллари

    19.10.2020, 16:46

    Мазали ва фойдали: косметик воситалар ўрнини босиши мумкин бўлган табиий маҳсулотлар

    19.10.2020, 15:59

    Қандли диабет, артрит ва волчанка. Терида акс этадиган 8 касаллик

    19.10.2020, 13:47

    Юз ва танадаги шишларни бартараф этадиган 9 маҳсулот

    18.10.2020, 21:50

    Олимлар болаларнинг лой ўйнаши саломатлик учун фойдали эканлигини исботлади

    17.10.2020, 20:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.